Вилоятимизнинг археологик қазилмалари

Иш вақти

   
Ҳар куни 08:00 дан - 17:00 гача
   

Поп туманидаги «Мунчоқтепа» археологик ёдгорлиги
 Мунчоқтепа
 
             1989 йил ёз ойида Наманган вилоятининг Поп тумани худудига қарашли Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган «Мунчоқтепа» деб аталган жойда Ўрта Осиёда кейинги 30 йил мобайнида аниқланмаган энг ноёб топилмалар археологлар томонидан кашф этилди. 
Поп ёзма манбааларида илк бор араб географлари ва сайёҳлари томонидан «Боп» деб тилга олинган. Қадимги Поп шаҳри ҳозирги Санг қишлоғи ўрнида милоддан аввалги 2 ва милоднинг 3 аср оралиғида мавжуд бўлган дейилади. Мунчоқтепа топилмалари эса Поп шаҳри ёки қўрғони қачон ва қаерда бўлганлигини аниқлашга имкон беради.
Бинобарин, Поп шаҳри эрамизнинг бошларида Сирдарёнинг ўнг соҳилида ҳозирги Ғовасой воҳасининг жойларидан бирида вужудга келганлиги маълум бўлмоқда.
Шаҳар марказининг жуда оз қисми, яъни «Арки аъло» ва ички    шаҳарнинг сақланиб қолган қисмлари халқ орасида баланд тепа деб аталади.
Ташқи шаҳар территориясида эса фақат Некрополь шаҳар   қабристони сақланиб қолган, холос. Маҳаллий аҳоли ерни қазиш вақтларида кўриниб қолган турли мунчоқларга нисбат бериб уни Мунчоқтепа деб атайдилар. 
Мунчоқтепа 4 та бир-бирига туташган тепалик бўлиб, уларнинг иккитаси сўнгги йилларда пахтазор далага айлантирилган. Иккитаси - шикастланган бўлсада у ердан бой архелогик материаллар топилмоқда
       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги “2017-2027 йилларда Давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 975-сонли қарор ижросига муофиқ, халқимизни қадимий тарихи ва бой маданиятини тиклаш ҳамда мавжуд тарихий экспонатларни лозим даражада сақлаш мақсадида Поп туманидаги “Археология музейи”да V-VII асрларга оид сақланаётган экспонатларни Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига кўчириш, экспонатларни реставрация қилиш ва таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар учун Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига 23.0 (йигирма уч) миллион сўм маблағ 2018 йил 27 февралда Наманган вилоят ҳокимининг 94-Ф фармойишига асосан ажратилди. Ушбу ажартилган самарали фойдаланиш мақсадида Самарқаннд Археалогия институтидан мутахассислар жалб қилиниб Поп археалогия музейидаги ноёб музей ашёлари таъмирланиб Наманган вилоят музейига олиб келинди.  
 
  Қамишдан ясалган тобут V-VII асрлар         
                                                                                                                 
Рангли тошлардан ясалган мунчоқ
       СаватV-VII асрлар
 
Рангли тошлардан ясалган мунчоқ  V-VII асрлар
 
 
 Қадимги Косон
 
 
 
Косонсой туманидаги «Муғтепа» археологик ёдгорлиги
 
              Эрамиздан аввалги III– асрнинг охири, эрамизнинг II– асрининг бошларига келиб Марказий Осиёда энг қудратли давлатлардан бири Кушон империясининг шимолий ҳудудларида жойлашган қадимги Косон шаҳри ҳозирги Косонсой шаҳрининг шимол томонида барпо этилган эди. Ҳозирги вақтда бу шаҳар пойтахт ўрни Муғтепа номи билан аталиб, бу ерда ўтган асрнинг 50-80 йилларида Санкт – Петербург (Ленинград) лик машҳур археолог олим Ю.А.Заднепровский раҳбарлигида бир гуруҳ археологик олимлар бориб, илмий қазиш ишлари олиб бордилар. Олиб борилган ишлар натижасида қадимги қалъа шаҳар харобалари ва уни ўраб турган мудофаа деворлари қолдиқлари топилган. Бу «Муғхона» ёдгорлигидир. «Муғхона» (қурум, Муғтош)лар қадимда биринчидан оташпарастлари қароргохи бўлса, иккинчидан эрадан аввалги 3-2 мелодий 5-6асрларда ўтов шаклида тошдан ясалган қабр иншоотлари вазифасини бажарган. «Муғхона» деворлари силлиқ ва юпқа тошлардан қоришма ишлатилмай овал шаклида (5 - 8,5 м) қилиб қурилган. «Муғхона»дан одам суяклари, кўза, тувак, дастали пиёла, пичоқ, қилич, жез ва темир ўқ учи, жез кўзгу, зирак, мунчоқ ва бошқалар топилган. Авесто – энг қадимги кўлёзмадир. «Авесто» нинг яратилганлигига 3000 йил бўляпти. Аввал бошда «Авесто» 21 китобдан иборат бўлган. Эрон подшохи Доро даврида «Авесто» тўлиқ холда 12 мингта қора мол терисига зархал ҳарфлар билан битилган. «Авесто» таълимотининг асосчиси тарихда Зардуштий номи билан кирган шахсдир. Зардушт «Олтин туяли» ёки «Олтин туя етакловчи» деган маънони билдиради. «Авесто» ўлкамизда ислом динигача бўлган диний таълимот хисобланади. Муқаддас «Авесто» китоби буюк ўтмишдошларимизнинг кенг камровли ҳаёт тарзини, умрбоқий урф-одатлари, таълим-тарбияси, бошқарув тизимини ўрганишимизда дастурил амал манба бўлиб, хизмат қилади. Ушбу китоб Шарқу-ғарбда эътироф этилиб, турли халқларнинг маънавий юксалишига ижобий таъсир кўрсатган. 2001 йилга қадар зарастризм яъни оташпарастлик дини ватани Эрон деб юритилар эди. Буюк Ипак Йўли экспедицияси тадқиқотлари натижасида топилган дин асосчиси Зораастр қабри Ҳоразмда эканлиги ва Авесто ватани ҳам ўрта Осиё аниқроғи Ҳоразм воҳаси эканлиги исботланди. 2001 йил ноябр ойида ЮНЕСКО ва шу каби ташкилотлар билан дунё миқиёсида Ҳоразм пойтахти Ургенчда Авестога аталган ҳиёбон очилди ва унинг тантанаси нишонланди. Бу тўғрисида 1994 йил филолог Фозила Сулаймонова «ғарб ва шарқ» номли китобини кенг китобхонлар оммасига тақдим этган.             
    
  Муғтепа сопол буюмлари Эр.ав. II-I асрлар
 
 
Ёғоч идишлар  I аср 
 
   
 
 Ёғоч тарози палласи  I аср
 
   
  Сопол кўзалар I асрлар
 
 
Чуст маданияти
 
 
Чуст туманидаги «Буонамозор» археологик ёдгорлиги Чустдаги Ғовасой, Косонсой сощилидаги Тергачи, Қорадарёнинг ирмоқларидаги Далварзин, Ашқолтепа, Чимбой ва бошқа қадимий қишлоқларнинг харобаларидан топилган ўзига хос гулдор сопол буюмларни алощида археологик маданиятга ажратиш мумкин. Бу маданият – Чуст маданияти деб аталади.
Энг биринчи ўрганилиб, фанга киритилган Чуст даври ёдгорликларини Фарғона водийсида топилган харобалари тарихий – археологик хронометрия жищатидан сўнгги бронза (жез) даврига мансубдир.
Чуст маданиятига мансуб ащоли ўтроқ щаёт кечирган. Улар сўғорма дещқончилик ва чорвачилик билан шуғулланишган. Дещқончиликда буғдой, арпа ва тариқ экишган, хўжаликда от, қорамол, қўй, чўчқа, ит сақланганлар щамда сойғоқ, кийик, тоғ эчкиси каби ёввойи щайвонларни овлаганлар.
Чуст маданиятига мансуб халқ ирқий жищатдан европаликлар типига мансуб бўлиб, диний эътиқодига кўра оташпарастлар бўлган.
Чуст шащридан 2 км шимолида Ғовасой сощилида кўщна тепалик бўлиб, халқ тилида Буонамозор номи билан юритиладиган бу манзилгощни 1950 йилда археолог Э.Воронеж кашф қилган бўлиб, 1951-1961 йилларида археолог В.И.Спришевский томонидан ўрганилди.
1982-1984 йилларда ЎзСССРФА хақиқий аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ащмадали Асқаров бошлиқ Ўзбекистон ва Ленинград олимлари Ю.А.Заднепровский, Е.А.Волкова, Б.Х.Матбобоев, У.Рахмоновлар иштирокида Чуст тумани мактаб ўқувчилари ва студентлари ёрдамида қазиш ишлари олиб борилди.
Буонамозор ёдгорлигининг қазиш вақтида археологлар 35 хил шаклга эга бўлган сопол идиш намуналарини топганлар. Булар эса кулолчилик юксак ривожланганлигини кўрсатади.
Қазишмалар вақтида В.Спришевский томонидан 196 та бутун сақланган археологик идиш ва 200,000 га яқин сопол парчалари топилган.
А.Асқаров ва Матбобоевлар бу ердан 600 дан ортиқ мещнат ва ишлаб чиқарилган қуролларини топдилар.
Уй – рўзғор буюмлари тошдан ясалган болталар, сопол хумлар, сопол парчалари топилган.
Уй зийнатига ишлатилган сопол идишларга қизил бўёқлар берилган ва сайқалланган.          
 
Буонамозор зиёратгоҳи                
  
                                                                                                 
 
Буонамозор зиёратгоҳидаги қайнар булоқ   
         
           
 
Тош қуроллари  эр.ав. II-I асрлар     
 
           
 
Сопол хумI-аср   
                                                                    
                           
 
Сопол идиш бўлаклари эр.ав. II-I асрлар       
 
 
     
Ёрғучоқ-тош тегирмон I-III асрлар                                                                                            
Ахсикент
Тўрақўрғон туманидаги «Ахсикент» шаҳар қалъаси.
Наманган вилоятининг Жомашўй-Шаханд автомагистрал йўлида Сирдарёнинг ўнг соҳили бўйлаб Шарқдан-ғарбга ястаниб ётган, асрлар оша сукут сақлаб ўз тадқиқотчиларини кутиб турган  қадимий шаҳар харобалари мавжуд. Бу археологик ёдгорлик халқ тилида эски «Ахси» ёки «Ахси» номи билан аталиб келинади.
Эрамизнинг 13 асригача яъни мўғуллар истилоси давригача Ахсикат ва Ахсикент деб ёзма тарихий манбаларда тилга олинган кўҳна шаҳар бугунги Ахсикент шаҳар харобаларидир. Деярли 120 гектар майдонни эгаллаб турган бу ёдгорлик қадимий шаҳар-Ахсикент бўлиб, тарихий асрларда Фарғонанинг пойтахти «Ахсикетон» деб тилга олинган. Ахсикент кўплаб қадимий воқеаларга бой қадимий тарихга эга. Унинг кўхна тарихи манбаларда 10 асрдан эмас, балки милоддан аввалги 3 ва 2 асрлардан бошланади.
983 йилда номаълум муаллиф томонидан форс-тожик тилида ёзилган «Худдуд-ул-алом» (Олам чегаралари) асарида «Ахсикат Фарғонанинг пойтахти, амирнинг қароргоҳидир. Бу катта шахар, Касарт «Сирдарё дарёси лабида» деб қайд этилса, балхлик тарихчи олим Махмуд Ибн Валининг 17 асрнинг иккинчи ярмида  яратилган қомусий асари «Бахру – ул – асрор» (Сирлар денгизида), «Ахсикат» «Фарғона шахарларининг онасидир» дейилган. Хитой манбаларида Синцзан (Ахсикент) тарзида ёзилган. Ушбу шахар 16 аср бошларига келиб, Ўрта Осиё аҳолиси суронли даврни бошидан кечирди. Айниқса, Мовароуннахр ва Хуросонда ниҳоятда авж олиб кетган узлуксиз феодал урушлар, тахт талашишлар натижасида сўнгги темурийлар хонадони бирин-кетин инқирозга юз тутади ва Дашти Қипчоқ йўллари томонидан пайдо бўлган Шайбонийхон бошлиқ кучли ўзбеклар давлати вужудга келади. Шайбоний қўшинлари 1503 йилда Фарғона водийси территориясига бостириб кирди. Бу вақтда «Ахси» шаҳрининг икки ҳарбий гарнизони жойлашган, 2 та қўрғони бўлиб, унинг берк қўрғонларидан бири  Боб (Поп) қўрғони яна бири Архиён, (Тўрақўрғон) қўрғони бўлиб, унинг ҳар иккисини ҳам Шайбонийхон қўшинлари томонидан босиб олинди. Ахси қалъаси қамал қилинди. Темурийлар асос солган Ахси шаҳри 1620 йилда рўй берган кучли зилзила оқибатида халокатга учраган.
Ахсикентдан топилган сопол буюмлар, бандли сопол хум, мойчироқлар, сопол хумча, бандли сопол хумча, сопол пиёла парчаси сопол кўзалар музей экспозицион залидан жой олган.
Ахсикент шаҳар қалъаси  А.Турдалиев  чизган сурат       
   
Сув қувурлари           
     Шиша буюм парчалари  I-III асрлар
      Ахсикент қиличлари XII-XIII асрлар                           
                           
Ахсикентдан топилган тангалар  XIV-XV асрлар
       
Cополдан ясалган буюмлар V-VII асрлар
                                                                                                                                                      

Бонистика

Бонистика - бу пул бирликлари тўпламидир

Ёғочсозлик

Дурадгорлик – хунарманд-чиликнинг энг қадимги турлари-дан биридир. 

Каштачилик

Ўзбекни дунёда ажратиб турадиган, уни танитиш белгиси бу дўппидир. 

Кулолчилик

Кулолчилик Фарғона водийсида ҳам энг қадимий ва оммавий...

Мисгарчилик

Мисгарлик инсонларга қадимдан маълум металлардан бири хисобланади.

Нумизматика

Нумизматика - бу қадимги тангаларни тўплаш дегани.

Орден ва нишонлар

Ўзбекистон Республикаси орден ва нишонлари.

Санъат

Мамлакатимизда санъат ҳар томонлама ривожланиб келмоқда.

Тақинчоқлар

Заргарлик санъати - Ўрта Осиё санъат қадимлиги билан дунёга машҳурдир.

Қўлёзмалар

Қадимий қўлёзмалар бўлими қайта ишланмоқда.