Спорт – саломатлик омили

Иш вақти

   
Ҳар куни 08:00 дан - 17:00 гача
   

Фарғонада Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида аёллар спорт фестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда фестивалнинг қуйи босқичларида ғолиб бўлган тўрт юз нафардан зиёд хотин-қиз қатнашди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Тожиева ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини юксалтириш, улар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Бу, ўз навбатида, “Соғлом она – соғлом фарзанд” тамойилининг ҳаётга самарали татбиқ этилишига хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан аёллар спортини ривожлантириш, улар саломатлигини мустаҳкамлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзи ғояларини кенг тарғиб этишга оид бир қатор ижтимоий лойиҳалар ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Анъанавий ўтказиб келинаётган мазкур спорт фестивалининг мақсади ҳам маҳаллалар, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга яқиндан кўмаклашишдир.

Бугунги кунда вилоят хотин-қизлари барча соҳаларда бўлгани каби спортда ҳам катта муваффақиятларга эришмоқда. Айни пайтда вилоятда 665 минг 500 га яқин хотин-қиз спорт билан мунтазам шуғулланмоқда. Вилоят хотин-қизлар кўмитаси томонидан қишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларни спортга жалб этиш мақсадида “Спорт маликаси”, “Отам, онам ва мен – спортчилар оиласи”, “Камолот маликалари” каби мусобақалар ташкил этилмоқда.

Фестиваль иштирокчилари спортнинг сузиш, енгил атлетика, гимнастрада, дартс, шахмат-шашка, волейбол, стол тенниси каби турлари бўйича ўзаро баҳслашди.

– Кўп йиллардан буён ўқитувчилик касбида фаолият юритиб келмоқдаман, – дейди Данғара туманидан Одина Отажонова. – Ишдан бўш вақтларимда спорт билан мунтазам шуғулланаман. Туманимизда ҳам турли спорт мажмуалари фаолият кўрсатади ва бу биз, аёлларнинг ўзимиз истаган спорт тури билан шуғулланишимизга имконият яратади. Халқимиз спортнинг саломатлик учун нечоғли аҳамиятли эканини яхши билади. Шу боис мазкур фестивалда катта қизиқиш ва иштиёқ билан қатнашдик.

Спорт фестивалида уй бекаларидан тортиб, ҳамшира, педагог, тадбиркор, фермер каби турли касб эгалари иштирок этди. Қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

 

Манба: ЎзА

Бонистика

Бонистика - бу пул бирликлари тўпламидир

Ёғочсозлик

Дурадгорлик – хунарманд-чиликнинг энг қадимги турлари-дан биридир. 

Каштачилик

Ўзбекни дунёда ажратиб турадиган, уни танитиш белгиси бу дўппидир. 

Кулолчилик

Кулолчилик Фарғона водийсида ҳам энг қадимий ва оммавий...

Мисгарчилик

Мисгарлик инсонларга қадимдан маълум металлардан бири хисобланади.

Нумизматика

Нумизматика - бу қадимги тангаларни тўплаш дегани.

Орден ва нишонлар

Ўзбекистон Республикаси орден ва нишонлари.

Санъат

Мамлакатимизда санъат ҳар томонлама ривожланиб келмоқда.

Тақинчоқлар

Заргарлик санъати - Ўрта Осиё санъат қадимлиги билан дунёга машҳурдир.

Қўлёзмалар

Қадимий қўлёзмалар бўлими қайта ишланмоқда.