Нукус шаҳридаги 9-махсус мактабгача таълим муассасасида 75 нафар кичкинтой замонавий шароитларда таълим-тарбия олиб, саломатлигини тикламоқда.
Кўз касалликларига чалинган болалар учун ихтисослаштирилган ушбу таълим масканида машғулотлар белгиланган дастурлар асосида йўлга қўйилган. Чевар қўллар, инглиз тили ва спорт гимнастикаси тўгараклари ўғил-қизларнинг дастлабки билим ва кўникмасини шакллантиришга хизмат қилмоқда. Тарбияланувчилар малакали шифокорларнинг доимий назоратида бўлиб, 4 нафар дефектолог ва 18 тарбиячи уларни соғломлаштириш тадбирларига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Манба: ЎзА