Тақинчоқлар

Иш вақти

   
Ҳар куни 08:00 дан - 17:00 гача
   

Заргарлик санъати - Ўрта Осиё санъат қадимлиги билан дунёга машҳурдир.

 

Юксак дид билан заргарларимиз ишлаган аёллар безаклари бизни ҳозиргача ҳайратга солиб келмоқда. Щатто хорижий эллардан ташриф буюрган саёҳатчилар ҳам мамлакатимиздаги қадимий тақинчоқларни дид билан ишлаганлигини кўриб лол қолишадилар.

Зеб – зийнат буюмлари заргарлик санъатида яратиладиган буюмлари тақинчоқлардир. Аёл либосини бойитиб, уларни янада назокатли ва жозибали қилиб, кўрсатишга ҳаракат қилади.

Заргарлик санъати бу бадиий ҳунармандчилик тури бўлиб, қимматбаҳо металлардан тақинчоқлар, рўзғор буюмларига санъатона заргарлик безак беришдир.

Халқ амалий санъати, заргарлик суяк, тош, каштачилик, ранг тасвир асорлари авлоддан авлодга ўтиб келишда музейларнинг ўрни каттадир. Заргарлик бўлимида

1.Зираклар 

2. Тиллақош ва зебигардон

3. Билагузук ва узуклар 

4. Туморлар

5. Маржон ва марваридларни кўришингиз мумкин.

«Дунёда битта аёл бўлса ҳам, қирқ заргарга иш топилар» деган эди бухоролик заргар. Аёллар гўзаллак маъбудаси. Аёл бор экан, хаёт бор, олам мунаввар. ўзбекистонда ҳам жисмга бадиий ишлов бериш антик даврдан бошланган. Ўлкамиздаги мавжуд Мунчоқтепа, Косондаги Муғтепа, Ахсикент, Буонамозор каби археологик ёдгорликлардаги қазишлар натижасида заргарликнинг ноёб бадиий намуналари топилган. 

Инсон атрофидаги моддий муҳитни шакллантирувчи, унга жамоатчилик ёки айрим шахслар эҳтиёжи учун бадиий буюмлар тайёрлаш бу безак санъатидир. 

Инсонлар бунёд этган зеб-зийнат буюмлари жуда хилма-хилдир. Уларда биз инсоннинг турмуш тарзи, турмуш даражаси, урф-одат, эътиқоди, маънавий тафаккурини кўрамиз.

Аёлларнинг миллий безак ва тақинчоқлари турли туманлигини таъкидладик. Уларни бошга, қулоққа, қўлга, билакка, чаккага, кўкракка, бармоққа тақиладиган тақинчоқларга ажратишимиз мумкин. Масалан бошга: тиллақош, барчак, гажак тож, сочпопук. қулоққа турли-туман балдоқлар: ой балдоқ, қашқар балдоқ, шокила балдоқ, анжир балдоқ, шибирмак балдоқ, феруза балдоқ ва хоказо. Кўкракка тақиладиган тақинчоқлар: зебигар-дон, нозигардон, бўйинтумаор, қўлтиқтумор, кўкрак тумор, бозбана ва хоказолар мавжуд бўлган. Улар аҳолини табақасига қараб мис, кумуш, олтиндан ясалган. Сочга тақиладиган сочпопук, заркокил, гажак. Билакка тақиладиган тақинчоқ-лардан билакузук. Бармоққа узуклар: муҳр узук, кўзли, кўзсиз узуклар.

Тумор-хотин-қизларнинг учбурчак шаклдаги безак буюми. Туморга қимматбаҳо тошлар қадалиб, дур, садаф, хар хил мунчоқлардан ясалган шокилалар билан безатилган. Ишланиши ва тақилишига қараб  бўйин тумор, қўлтиқтумор, кўкрак тумор хиллари бор. 

Найча шаклидаги тумор бозбанд деб аталади. Туморлар ёмон кўздан сақлаш воситаси сифатида шаклланган ва инсонни ёмон кўздан, инс-жинслардан сақлайди деб ишонганлар ва тақиб юрганлар. Туморларга араб имлосида суралар, оятлар, сўзлар битилган ва тумор ичига солиб юрилган. Унинг ташқариси ҳам араб имлосида ёзувлар ёзиб безатганлар. 

Булоқи аравак – безак тури, бурунга тақиладиган енгил исирға ҳисобланади. 

Аёлларни юқоридаги турлари бизнинг ўлкашунослик музейимиз хазинасидан ҳам ўрин олган. Унда тиллақош, сочпопук, узуклар, билакузукларни, гажак ва зирак-ларни кўриб, аждодлар меросидан ва миллий зеб-зий-натларни аёлларни оро ва гўзалликларини оширишдаги ўрнини ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин. 

Бу безаклар албатта барчани гўзалликка  чорлайди.

Бизни ўлкада ҳам ана шу безакларни бунёд этувчи хунар эгалари яъни заргарлар ўз маҳсулотлари билан аёлларни хушнуд этганлар. Бугунги кунда Соҳил бўйи, Чорсу худудида заргарлик, заргар кўчалари бўлиб, бу ерда заргарлар фаолият юритганлар. 

Ўзбекларни миллий зеб-зийнатлари байрам кунлари, хайитларда, тўйларда комплект тақилган. Камбағаллар фақат байрамларда, бой хонадонлар соҳиблари ҳар куни безаклардан фойдаланганлар. ўзбекларни турмуш тарзини, тарихини ўзида ифода этган Абдулла қодирийнинг «ўтган кунлар» асарида кумуш мисолида биз ўзбек, Фарғона водийси аёлларининг зеб-зийнат буюмларини яққол тасаввур этамиз.

 

 

 

Бонистика

Бонистика - бу пул бирликлари тўпламидир

Ёғочсозлик

Дурадгорлик – хунарманд-чиликнинг энг қадимги турлари-дан биридир. 

Каштачилик

Ўзбекни дунёда ажратиб турадиган, уни танитиш белгиси бу дўппидир. 

Кулолчилик

Кулолчилик Фарғона водийсида ҳам энг қадимий ва оммавий...

Мисгарчилик

Мисгарлик инсонларга қадимдан маълум металлардан бири хисобланади.

Нумизматика

Нумизматика - бу қадимги тангаларни тўплаш дегани.

Орден ва нишонлар

Ўзбекистон Республикаси орден ва нишонлари.

Санъат

Мамлакатимизда санъат ҳар томонлама ривожланиб келмоқда.

Тақинчоқлар

Заргарлик санъати - Ўрта Осиё санъат қадимлиги билан дунёга машҳурдир.

Қўлёзмалар

Қадимий қўлёзмалар бўлими қайта ишланмоқда.