Кулолчилик

Иш вақти

   
Ҳар куни 08:00 дан - 17:00 гача
   

Кулолчилик Фарғона водийсида ҳам энг қадимий ва оммавий ҳунармандчилик бу кулолчилик касби ҳисобланади.

Ибтидоий тош давридан бошлаб, то ҳозирги кунгача етиб келган бу соҳа ўзининг сифатли маҳсулотлари билан донғи чиққан марказларга эга. Ўзбек кулолчилигининг энг машхур марказлари Фарғона водийсидаги Риштон тумани, Бухорода Ғиждиво, Хоразмда Боғот ва Мадр туманларидир. Бу ерларда олий сифатли ва нозик безакли сопол буюмлар яратилган.

Кулолчилик хунари ниҳоятда ривожланган ва маҳсулотига қараб бир неча соҳаларга бўлинган. Масалан: Фарғона усталари кулолчиликда қуйидаги соҳаларга, касбларга эга бўлганлар: косагар кулол, кўзагар, лагансоз, тоғорасоз, хурмачи, хумчи ва хоказо. 

Бизни ўлкашунослик музейимизда сақланаётган кулолчилик намуналари XVI-XX асрларга оид хумлар, лаганлар, чойнак, коса, пиёла, кўзалар ва хоказо. Бу кулолчилик маҳсулот-лари турли ўлкаларда ва аҳоли орасида кенг тарқалган.

Кулолчиликда нақшли, сирланган идишлар ишлатиш ривожланган. Мачит, мадраса, Сарой ва йирик иморатларда ишлатиладиган рангли сирланган ғишт тахталарни ясовчи усталарни кошинчилар деб аталган. Моҳир кулоллар идишларга ҳамда ғишт тахтачаларга ажойиб гул, нақш ва ёзувларни ишлаганлар. Бундай идишлар аввал ҳар бир оилада бўлган.

Маҳаллий идиш – товоқлар, чойнак, коса, пиёлалар кулоллар томонидан яратилган. Катта хажмдаги сув идиш ва хум, тоғора, кўзалар, қувурлар ҳам маҳаллий кулоллар томонидан бунёд этилган. Масалан, музейимизда Ахсикент харобаларидан топилган қувурлар анашу кулоллар махсулотининг ёрқин намунасидир. Ундан ташқари бир қанча хумлар ва кўзалар ҳам мавжуд. 

 

Бонистика

Бонистика - бу пул бирликлари тўпламидир

Ёғочсозлик

Дурадгорлик – хунарманд-чиликнинг энг қадимги турлари-дан биридир. 

Каштачилик

Ўзбекни дунёда ажратиб турадиган, уни танитиш белгиси бу дўппидир. 

Кулолчилик

Кулолчилик Фарғона водийсида ҳам энг қадимий ва оммавий...

Мисгарчилик

Мисгарлик инсонларга қадимдан маълум металлардан бири хисобланади.

Нумизматика

Нумизматика - бу қадимги тангаларни тўплаш дегани.

Орден ва нишонлар

Ўзбекистон Республикаси орден ва нишонлари.

Санъат

Мамлакатимизда санъат ҳар томонлама ривожланиб келмоқда.

Тақинчоқлар

Заргарлик санъати - Ўрта Осиё санъат қадимлиги билан дунёга машҳурдир.

Қўлёзмалар

Қадимий қўлёзмалар бўлими қайта ишланмоқда.