Каштачилик

Иш вақти

   
Ҳар куни 08:00 дан - 17:00 гача
   

Ўзбекни дунёда ажратиб турадиган, уни танитиш белгиси бу дўппидир. 

 Дўппи тўғрисида, уни ўзбек урф-одат ва маросим, анъаналардаги ўрни тўғрисида шоиру, олимлар, ёзувчилар ўз асарларида  фикр билдирганлар.

      Ана шу машхур дўппилар тўғрисида, бизни ҳудудимиз, ўлкамиздаги уни ижодкорлари тўғрисида тўхталамиз.

      ўзбекларда энг кўп тарқалган уй касбларидан бири дўппи-дўзликдир. ўзига хос шакл, кашта услуби, гул нақши билан Чуст дўпписи ўзига хосликни ташкил этади. Улар шаклига, киядиган одамнинг жинсига ва ёшига қараб ҳам фарқ қилади. Энг машхур Чуст дўпписи қора фонга оқ ип билан қалампир ёки бодом шаклида кашталанган. Бу хунар эгалари бугунги кунгача ўз хунарларини авлоддан-авлодга мерос қилиб келадилар. ўзбекис-тоннинг қаерига борманг вилоятимизда бунёд этилган чуст дўпписига дуч келасиз. Яна қиз болалар киядиган бахмал, зардўз, ироқи ва оқ гиламдўппилар ҳам вилоятимизда бунёд этилган ва уни ҳар бир қизча ва қизлар албатта кийганлар. ўлкамизга ташриф буюрган меҳмонлар ҳам унга ошиқ бўлганлар ва совға учун албатта харид этганлар. Хуллас, хунармандлар махсулоти бозорда сотилар экан дунёнинг турли минтақаларига тарқалган.

      Дўппи бош кийими. Бу бош кийими фақат бизни ўлкада эмас, ўрта Осиё, Эрон ва айрим ўрта Шарқ мамлакатларида яшовчи кўпгина халқларда қадим-қадимдан тайёрланган. Дўппи кийиш ҳам қадимдан расм бўлган. Дўппи бахмал, сатин, сидирға, шойи каби матолардан тайёрланган, кўпинча ип, ипак, зар билан кашта тикилган. Дўппи кизак ва тепадан иборат бўлиб, устки қисми доира ёки квадрат       шаклида, нақшли ва нақшсиз бўлади. қиз ва аёлларга ироқи, чуст, гилам, чакма тўр, қизил гул, пилтадўзи ва зардўппи, тўлдирма каби хиллари бор.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Бонистика

Бонистика - бу пул бирликлари тўпламидир

Ёғочсозлик

Дурадгорлик – хунарманд-чиликнинг энг қадимги турлари-дан биридир. 

Каштачилик

Ўзбекни дунёда ажратиб турадиган, уни танитиш белгиси бу дўппидир. 

Кулолчилик

Кулолчилик Фарғона водийсида ҳам энг қадимий ва оммавий...

Мисгарчилик

Мисгарлик инсонларга қадимдан маълум металлардан бири хисобланади.

Нумизматика

Нумизматика - бу қадимги тангаларни тўплаш дегани.

Орден ва нишонлар

Ўзбекистон Республикаси орден ва нишонлари.

Санъат

Мамлакатимизда санъат ҳар томонлама ривожланиб келмоқда.

Тақинчоқлар

Заргарлик санъати - Ўрта Осиё санъат қадимлиги билан дунёга машҳурдир.

Қўлёзмалар

Қадимий қўлёзмалар бўлими қайта ишланмоқда.