Фонд бўлими ҳақида

Фонд бўлими ҳақида

Вилоят ўлкани ўрганиш музейининг асоси хисобланган Хазина бўлимида 57 мингдан зиёд турли мавзуларга оид экспонатлар жамланган бўлиб, булар ўлкамиз тарихи, этнографияси, табиати, маданияти, санъати тўғрисида муфассал маълумот берувчи қимматбаҳо захирага эга. 

Хазина – фонд бўлими музейнинг асосий ядроси- ҳисобланади. У ерда ўлка табиати, тарихи, маданияти қўйингчи аждодларимизнинг ҳунармандчилик санъатининг тарихий сирларини очиб берувчи нодир ва ноёб экспонатлар кўз қорачиғидай сақланади ва музей кўргазма залларида, музейдан ташқарида ташкиллаштирилган кўчма кўргазмаларда, музейда ташкил қилинган кўргазмали тадбирларда зиёратчиларга ҳавола этиш орқали ўтмиш тарихимиз зарварақлари ёритиб борилади. Музей хазина–фонди йил давомида илмий ходимларимизнинг саъй – ҳаракатлари орқали янги – янги экспонатлар билан тўлдириб борилади. Илмий ходимларимиз меъёрий ҳужжатлар тузишади, яъни мулк варақаси, илмий паспортлар ҳар бир экспонат қаердан, ким томонидан олиб келинди, тарихий қиммати, нечанчи асрга, йилга мансуб ва бошқалар аниқланиб музей жамламасига қўшилади ва буюмларни ўрганилиши белгиланади. Уларнинг ижтимоий фойдаланилишига замин яратади. Бу жараён  икки босқичдан иборат. Биринчиси-қайд қилиш, иккинчиси-илмий рўйхатга олишдир.