Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳаёти

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳаёти

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳақида 

М А Ъ Л У М О Т 

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Наманган шаҳрининг марказида жойлашган.

Музей 1920 йил 20 августда ташкил этилган. Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг юқори ташкилоти  Наманган вилоят маданият бошқармаси. Музей Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфида.

1988 йилдан бўён махсус, замонавий, кўркам бинода фаолияти юритмоқда.

Ҳозирги кунда Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида хазина, тарих, табиат, адабиёт ва санъат, хотира бўлимлари, Наманган мустақиллик йилларида, маънавият, адабиёт секторлари фаолият юритмоқда. 

 Ҳозирги кунда Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида 100.0 (бир юз) мингдан ортиқ экспонат мавжуддир.

Музейнинг 2-қаватида 2018 йилнинг 1-чорагида ташкил этилган хотира бўлими экспозицион режа асосида жиҳозлаш ишлари олиб борилди. 

            Тарих, этнография, Наманган адабий муҳити, Мустақиллик йилларида Наманган экспозициялари замон талаблари руҳида янги экспозицион режалар асосида қайта жиҳозланди ва зиёратчиларга ҳавола этилди.

            Тарих бўлими экспозицияси ибтидоий одамлар манзилгоҳлари билан бошланиб, унда вилоятдаги археологик ёдгорликлардан топилган ашёлар ёрдамида Ахсикент, Буонамозор, қадимги  Косон, Мунчоқтепа, VIII-XII ўлкамиз, Темурийлар даврида Ахсикент, Лашкар анжомлари, Қўқон хонлиги даврида Наманган, XIХ асрнинг 2-ярми ХХ аср бошларида ўлкамиз, Курашхона қўзғалони, 30-йиллардаги қатағонлик, 2-жаҳон уруши йилларида Наманган, Тикланиш йилларидаги ўзгаришлар, Мустақиллик йилларига қадар ўлка қишлоқ хўжалиги, саноат ривожи, маданий ҳаёт мавзулари кенг ёритилган. 

            Тарих бўлимининг кўргазмалар залида Этнография бўлими бўлиб, унда аждодларимиз томонидан яратилган турли хил сопол, чини, ёғоч ва мисдан ясалган уй-рўзғор буюмлари, ҳунармадчилик ашёлари, миллий чолғу асбоблари, ўзбек миллий уйи ва ҳовлиси кўриниши, кийимлар, безак ва тақинчоқлар намойиш этиб келинмоқда. 

            Музейга ташриф буюрган зиёратчиларга илмий ходимлар томонидан уларнинг хохишларини инобатга олган холда илмий-мавзуий экскурсиялар олиб борилади.

"2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комлекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сонли қарорига асосан Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи "Олий" тоифали музейлар хисобига киритилиб, республика бюджетидан молиялаштирилмоқда.

2018 йилнинг 9 ойи давомида вилоятнинг музейга узоқ бўлган 6 та туманларига кўчма кўргазмалар ташкил қилиниб ўқувчи ва талабаларга халқимизнинг бой тарихий мероси тўғрисида маълумотлар бериб келинди. 9 ой давомида жами 90557 нафар зиёратчиларга хизмат кўрастилди. Жорий йилда туризмни ривожалантириш, музейга чет элдан ташриф буюрувчиларни жалб қилиш мақсадида "Машхура" МЧЖ, "Шарк юлдузи транс тур" МЧЖ ва "Фағона" туристик компаниялари билан шартномалар тузилган.