Косонсой ўлкани ўрганиш музейи

Косонсой ўлкани ўрганиш музейи

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи филиали
 Косонсой туман музейи хақида
М А Ъ Л У М О Т

Косонсой туман музейи Косонсой туман марказида, Косонсой шаҳар Махдуми Аъзам кўчасида жойлашган

Музей 1980 йил 20 сентябрда ташкил этилган. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимида, Наманган вилоят маданият бошқармаси тасарруфида, Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали сифатида фаолият юритади.

2007 йилдан бўён махсус  бинода музей фаолият юритмоқда.

Музейда  тарих, этнография,  Косонсой мустақиллик йилларида, маънавият  бўлимлари иш олиб бормокда. Музейда бугунги кунда 3000 донадан ортиқ музей ашёлари мавжуд.

Иш фаолияти давомида 2017-2018  йилларда тарих, этнография, Мустақиллик йилларида Косонсой  экспозициялари янги экспозицион режалар асосида қайта жиҳозланди ва зиёратчиларга ҳавола этилди.

Тарих бўлими экспозицияси археологик ёдгорликлардан топилган ашёлар ёрдамида Муғ калъаси, Гурмирон, Равот, Булокбоши, қадимги  Косон даврлари ҳаётини ёритади. Этнография бўлимида аждодларимиз томонидан яратилган турли хил сопол, чинни, ёғоч ва мисдан ясалган уй-рўзғор буюмлари, ҳунармандчилик ашёлари, кийимлар, безаклар намойиш этиб келинмоқда.

Музейга ташриф буюрган зиёратчиларга илмий-мавзуий экскурсиялар олиб борилади.

Музей илмий раҳбарлигида муаллиф Ж.Мамажонов томонидан “Косонсой тарихи”, “Косонсой ва косонсойликлар” номли китоблар чоп этилди, турли брошюра ва буклетлар тайёрланди. 

 

Манзил: Косонсой шаҳар М.Аъзам 9 уй.