2018 йил иш ҳисоботи

2018 йил иш ҳисоботи

             К И Р И Ш

“Мусиқа” сўзи юнонча “Музика” сўзидан олинган бўлиб, унинг туб илдизи “музалар санъати” деган маънони билдиради. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида изоҳланишига, “Муза”-юнон мифологиясидаги шеърият, санъат ва фан ҳомийлари саналган тўққиз маъбуднинг умумий номи бўлган. Тилимизда ишлатиладиган “музей” сўзининг туб илдизи шунга бориб боғланади ва у “музалар ибодатхонаси” деган маънони англатади. Ана шу муқаддас даргоҳ эндиликда ўзгача маъно касб этмоқда. Мустақиллик туфайли музейлар муқаддас даргоҳ сифатида таниляпти. Ҳозирги кунда ҳеч бир давлатни, жумладан Ўзбекистонни ҳам тарихи, истиқболини дунёга танитувчи маданияти ва маънавияти ҳақида гувоҳлик берувчи музейларсиз тасаввур этиш қийин. Шуни ҳис қилган Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан музейлар фаолияти тўғрисидаги тушунчалар батамом янгича тус олди. Натижада давлат сиёсатининг бош вазифаларидан бири халқимиз томонидан асрлар давомида яратилиб унутилаёзган бой меросни қайта тиклаш бўлиб қолди, бу ишда музейлар зиммасига ҳам улкан масъулият юкланди. Музейлар ривожи йўлида қатор меъёрий ҳужжатлар (Фармон, Қонун, қарорлар) қабул қилиниши соҳанинг асосий вазифаларини белгилаб берди.

         Мустақилликни дастлабки йиллариданоқ республика раҳбарияти томонидан музейлар зиммасига катта масъулият юклайдиган ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 декабрдаги “Республика музейлари фаолиятини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 618-сонли, 1998 йил 5 декабрдаги “Музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари тўғрисида”ги 98-сонли Қарори, Республика Президентининг 1998 йил 12 январдаги ПФ-1913-сонли “Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони эълон қилиниши нур устига нур бўлди. 2008 йил 26 июнда эса “Миллий музей фонди ва музейлар тўғрисида” ги Қонун миллий музей фондини шакллантириш, сақлаш ундан фойдаланиш, музейлар фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш кўзда тутилган.

         2008 йил Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Музейлар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди ва 2008 йил августда маъқулланди. Бу Қонун музейлар фаолиятида тубдан ўзгаришлар қилишга имкониятлар очди. Қонун асосида меъёрий ҳужжатларни тартибга солиш ва уни рўёбга чиқариш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 11 октябрдаги 237 ҳамда 2010 йил 12 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг “Музейлар тўғрисида”ги Қонунни рўёбга чиқариш зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида” ги 68-сонли Қарор қабул қилинди.

         Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейида олиб борилаётган кузатишлар шуни кўрсатадики, юқоридаги ҳужжатда музейдаги ноёб экспонатлар орқали халқ онгида умумбашарий қадриятларга ҳурмат эҳтиром туйғуларини тарбиялаш масаласига катта эътибор қаратилган.

Бу ҳужжатлар музей ходимлари ўртасида пухта ўрганилиб, иш фаолиятларини кўрсатилган тартиб асосида мувофиқлаштирдилар ҳамда республикадаги барча музейлар каби Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейида ҳам иш юритиш Низомда қайта кўриб чиқилди ва уни Дастурил амал қилиб фаолият юритмоқдалар.

         Фарғона водийсидаги илк музейлардан бири бўлган Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейининг бугунги муваффақиятларидан ҳар қанча фахрлансак оз. Чунки, собиқ тузум даврида музей фаолиятида бир ёқлама муносабат ҳукм сурган эди. Музейда тадқиқотчилик, экспонатлар тарихини ўрганиш, шунингдек педагогика иши билан деярли шуғулланилмас эди. Энди эса боболаримиз бизга мерос қилиб қолдирган моддий-маданий ёдгорликлар тикланди ва абадийлаштирилди. Ёшларга она юртимиз тарихини нафақат дарсликлар, балки музей ёрдамида ҳам чуқур ўргатиш ва тарғиб этиш изчил йўлга қўйилмоқда.  

         Музейда бугунги кунда илмий йўналиш жиддий тус олмоқда. Бу ишларни амалга оширишда музей директори, тарих фанлари доктори, профессор И.Юсупов, санъатшунослик фанлари номзоди А.Азизов, тарих фанлари номзоди, доцент Э.Мирзаалиев тажрибали мутахассислар Л.Аҳмадалиева, Э.Қорабоев, Н.Мўминовалар раҳбарлигида илмий тадқиқотлар, илмий услубий ишлар, илмий маъруза матнлари ва мақолалар тайёрлаб чоп этилди. Бу йилдан йил музей фаолиятида юксалиш бўлаётганлигини кўрсатади. Уларнинг саъйи-ҳаракатлари билан жорий йилда 60 та илмий мақола, 6 та рисола чоп этилди.      Музейда қатор фундаментал лойихалар устида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

         Вилоятимиз маданият ва бошқа асори-атиқаларни халқимизга намойиш этиш мақсадида ўзининг диртортар экспонатлари билан юртдошларимиз эътиборини ўзига тортди, уларнинг кўнглидан жой топди. Буни жорий йилда Республикамиз, вилоятимиз ва хорижий давлатлардан келган меҳмонлар, ёшу-қари зиёратчилар сони 100 мингдан ортиб кетганидан ҳам билса бўлади.

         Жорий ҳисобот йилида музей маъмурияти “Соғлом бола йили” Давлат Дастури асосида ўз иш режасини ишлаб чиқди. Режа ва буйруқлар асосида вилоятдаги олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, мактаб ва лицейлар билан шартномалар тузди ва шу шартномалар асосида музейда ва музейдан ташқарида ташкил этилган илмий-амалий экскурсиялар ва вилоятнинг чекка туманларидаги ёшларни аждодларимиз меросидан баҳраманд этиш учун Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон, Норин, Янгиқўрғон, Косонсой туманларида ўтказилган кўчма кўргазмалар музей фаолиятида ўзига хос ҳам маънавий, ҳам сиёсий аҳамиятга эга бўлган тадбирлардан бири бўлди. Юқоридаги ўқув юртлари талаба ва ёшлари ўртасида “Табиат мўъжизалари”, “Навоий гулшани”, “Ватан ранглари жилоси”, “Дунё манзаралари рассомлар нигоҳида”, “Она Ватан тимсоллари”, “Наманганнинг истиқлол йилларидаги истиқболлари”, “Обод юртим қомуси”, “Ёшлар наркоманияга қарши”, “Театр ҳаёт мактаби”, “Наманганнинг назм булбули”, “Истиқлолни орзу қилганлар”, “Устозлар инсон қалби меъморларидир” каби мавзуларда ўтказилган давра суҳбатлари, учрашувлар талаба ва ўқувчилар қалбида олам-олам қувонч ва катта таассуротлар уйғотди.     

Ҳисобот йилида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлардан бири 27 март “Халқаро театр куни” муносабати билан музейнинг адабиёт ва санъат бўлими томонидан “Театр-ҳаёт мактаби” мавзусида кўргазмали маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Бу кўргазмали тадбирга Алишер Навоий номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театри режиссерлари, таниқли ва халқнинг назарига тушган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳрихон Абдуллаева, Наманган булбулларидан бири Хамиджон Маллабоевлар билан учрашув ташкил қилинди. Тадбирга ташриф буюрган санъат коллежи талабалари, 7-умумтаълим мактаби ўқувчилари ва музей жамоаси театрининг машаққатли ва шу билан бирга шарафли соҳа эканлигини таъкидлаган ҳаётий сабоқлардан баҳра олдилар. Артистлар ижросида монологлар, қўшиқлар, дилтортар суҳбатлардан ҳамма мамнун бўлди.

         Май ойидаги “Музейлар ойлиги”, сентябрь ойининг бошларидаги “Музейлар ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар, айниқса 21 апрель “Халқаро рассомлар куни” муносабати билан наманганлик машҳур мусаввирлар Акмал Нур, Бахтиёр Назаров, Иброхим Валихўжаевларнинг “Дунё манзаралари рассомлар нигоҳида” мавзусидаги кўргазмаси катта шов-шувга сабаб бўлди. Тадбирнинг очилишида 50 дан ортиқ ижодкор рассомлар, 150 дан ортиқ санъатга ошуфта ёшлар қатнашдилар. Вилоят ҳокимининг ёрдамчиси Т.Дадаханов иштирок этиб ижодкорларни фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан мукофотлади. Тадбир вилоят ва республика телевидениеси ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йилдаги № 68 Қарорини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги томонидан “SKM-muzey” Дастури ишлаб чиқилгани ва 2013 йил охирига қадар 17 мингга яқин экспонатларни илмий паспортлари, суратлари илмий ходимлар томонидан талаб даражасида тайёрланди ва масъул ходимлар томонидан компьютерга киритилганини эътироф этамиз. 2014 йили эса 3731 дона экспонатларни SKM га тушириб, компьютерга туширилган экспонатлар сонини 18057 донага етказилди.

         Музей фаолиятини оммалаштириш борасида оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар билан бирга республика, вилоят телевидение, радиосида мунтазам махсус кўрсатувлар, интервьюлар бериб келинмоқда. Музейда ўтказилган ҳар бир тадбир албатта телевидение ва оммавий ахборот воситаларида ёритилмоқда. Ўзбекистон ва Наманган телевидениеси, “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Ассалом Ўзбекистон”, “Дийдор”, “Давр”, “Дунё бўйлаб”, “Бугуннинг гапи” кўрсатувларида И.Юсупов, Э.Мирзаалиев, Э.Қорабоев, Л.Аҳмадалиеванинг чиқишлари Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи нуфузини кўтаришга хизмат қилмоқда.     

Ёш авлодни тарбиялашда музейлар муҳим ўрин тутишини инобатга оилб, ёшлар билан ишлайдиган вазирликларнинг талаба ва ўқувчилар ўртасида маънавий маърифий ишларни кучайтириш тўғрисидаги қўшимча буйруқлари ва шу асосда вилоят ҳокимининг Қарор, тадбир-режалари ва кўрсатмалари музейнинг ўқув юртлари ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш ҳам маданий-маърифийишларни ҳамкорликда олиб боришга кенг имкониятлар яратиб берди.   

Бугунги кунда “Музей педагогикаси”, “Музей режиссураси”, “Музей менежменти ва маркетинги” деган иборалар урф бўлмоқда. Музей педагогикаси педагогика-психология ва музейшуносликни ўзаро уйғунлиги натижасида шаклланган фан йўналиши ҳисобланади. Унинг олдида турган вазифалар кўп қиррали бўлиб, ташрифчиларни музейда намойиш қилинаётган воқеа ва ҳодисаларни ҳис қилишга, эшитишга, мулоҳаза юритишга ва сабоқ олишга ўргатади. Ўқувчиларни музейда кўрган ва эшитганларидан маълумот олишга, уларни таҳлил қилиш ҳамда мустақил фикрлашга ўргатади.

         Наманган санъат коллежи ва НамДУ тасвирий санъат бўлими ўқувчи ва талабалари амалиёт дарсларини музейимизда ўтадилар. Музей экспонатлари уларга илхом мактаби бўлиб, улар асосида турли эскизлар чизишади. Иккала ўқув юрти билан музей ўртасида шартнома тузилган бўлиб, яхши ижодий ҳамкорлик вужудга келди. Бу йўналишда ҳали қилинадиган ишлар кўп. Жиддий изланиш ва тажрибалар орқали ушбу йўналишни ривожлантириш ва катта натижаларни қўлга киритиш галдаги вазифаларимиздандир.

Музейда “Халқаро хотин-қизлар куни”, “Хотира ва қадрлаш куни”, “Наврўз”, “Халқаро ёдгорликларни сақлаш куни”, “Халқаро музейлар куни”, “Халқаро театр куни”, “Қатағон қурбонларини ёд этиш куни”, “Мустақиллик”, “Устоз ва мураббийлар куни”, “Конституция” каби муҳим унутилмас саналарга бағишлаб тадбирлар ташкил этилиши зиёратчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Музейда қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун 2013 йилда маҳаллий бюджетдан 29 млн 845 минг сўм маблағ ажратилиб, музейнинг биринчи қавати маъмурият хоналари, заллари ва иссиқлик тизими жорий таъмирланган эди, 2014 йилда эса маҳаллий бюджетдан 80 млн сўм ажратилди. Ҳомий сифатида ободонлаштириш бошқармаси 15 млн сўм маблағ ажратди.

Музейимиз таъмирланиб, ўзгача чирой касб этиб, ташрифчиларнинг сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Буни музей раҳбарияти ва аҳил жамоасининг меҳнати деб қараш лозимдир.

Хулоса қилиб айтганда, ҳозирда Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи фаолияти қизғин паллада, музейнинг ўзига хослиги, экспозицияларининг бойлиги, сермазмунлиги, илмий жиҳатдан мукаммаллиги, ёшларни ўзига жалб қилиши билан қизиқиш уйғотмоқда.

Музей бугунги кунда тадқиқот марказлари қаторидан ўрин эгаллаётгани ойдек равшан. Илмий ходимларимиз манбаларни бойита бориб, ўтмишнинг жонсиз гувоҳлари ҳисобланмиш ашёлар, ҳужжатлар орқали вилоятимиз тарихини янги-янги қирраларини очмоқдалар. Уларнинг тадқиқотлари кенг қамровли, бироқ мақсад бир. Яъни вилоятимиз табиати, тарихи, этнографияси, санъати ва маданияти, ҳунармандчилиги ва бошқа жиҳатларни ўзаро боғлиқ ўрганиш, истиқлол йилларидан олдин таъқиқланган мавзулар: миллий ўзликни англаш, тасаввуф каби кўплаб мавзуларда тадқиқот олиб бориш имконияти вужудга келди.

Музей ходимлари билан ҳафтада бир ўтиладиган “Маънавият дарслари”да бугунги кун талабларидан орқада қолмаслик мақсадида жаҳонда бўлаётган воқеаларни шархлаш, муомала маданияти, иш жараёнида замонавий технологияни қўллаш, тил ўрганиш, билимларини оширишга қаратилган машғулотлар ташкил қилинган. Албатта улар ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатадиган ходимлар экскурсия матни устида ишлаш, ораста кўриниш, очиқ чеҳра, маданиятли муомаланинг аҳамиятини тўғри тушунишади.

Ўзбекистон туризм ривожланган давлатлар қаторига киряпти. Шу сабаб музейларга бўлган қизиқиш кучайиб бормоқда. Вилоятимиздаги Ахсикент харобалари, Мунчоқ тепа бетакрор меъморий обидалари, археологик қазишмалар ёрдамида топилган асори атиқалар, зиёратгоҳлар ҳамиша сайёҳларни қизиқтириб келган. Музей залларида ана шу бой тарихимиздан ҳикоя қилувчи экспонатлар намойишга қўйилган. Туризм индустриасида музейларнинг алоҳида ўрни бор. Бу борада музейда сервис хизматини такомиллаштириш галдаги вазифаларимиздан биридир.

Энг муҳими, бугун музейдаги ижодий ишга янгича ёндошув талаб этиляпти. Бунда экспонатларни каталоглаштириш, паспортлаштиришни тугатиш, экспозицияларни янги методологик нуқтаи назардан такомиллаштириш, музей қошида ижодий ишлаб чиқариш, жамоаси ташкил этиш самарали натижа бериши аниқ.

1.1. Музей  ҳақида  маълумотлар

Музей номи

Ташкил топган йили

Музей биноси (мослаштирилган ёки махсус)

Экспозиция майдони

Фонд майдони

Экспонатлар сони

Ташриф буюрган томоша бинлар сони

Пуллик хизмат сумда

 

2013

 

2014

2013 йил

2014 йил

2013 йил

2014 йил

Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи

1920 йил

20 август

Махсус

 

1700 кв.м

 

520 кв.м

55026

55774

90810

104392

 

 

35.093.500

 

 

 

32.512.600

 

 

Косонсой тумани халқ музейи

(филиал)

1981 йил 21 май  ташкил топган. (Наманган вилоят ҳокимининг 15 июнь 2012 йилдаги

220-сонли Қарори асосида филиал бўлган)

Махсус

0,22

0,12

2012

2600

2256

1986

478.9

280.5

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 19.03.2014 йилдаги 01-11-08-1187-сонли хатига асосан Наманган

вилоят ўлкани ўрганиш музейида май ойида “Музейлар-бой

тарихимиз ва бетакрор маданиятимиз хазинаси” мавзусида

 музейлар ойлигида амалга оширилган ишлар тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

“Музейлар ойлиги” доирасида 19.03.2014 йилдаги 01-11-08-1187-сонли Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлигининг топшириқ хати асосида Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейида 30.05.2014 йилда 22-сонли маъмурий буйруқ чиқарилди ва унга асосан 1 майдан 31 май кунигача вилоятдаги ногирон, кам таъминланган оила фарзандларига ҳамда боқувчисини йўқотган болаларга бепул хизмат кўрсатиш ишлари белгиланди, 7000 дан ортиқ ёшларга бепул хизмат кўрсатилди.

1 май куни Наманган шаҳридаги 26-мактабнинг истеъдодли ёшлари томонидан ишланган ижодий расмлар асосида “Дунё манзаралари болалар нигоҳида” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Кўргазмани очилишига мактаб ва коллеж ўқувчилари таклиф этилди ва 193 нафар ёшлар иштирок этдилар.

2 май куни музейнинг санъат кўргазмалар залида наманганлик машҳур рассомлар Акмал Нур, Иброхим Валихўжаев, Бахтиёр Назаровлар кабиларнинг “Дунё манзаралари рассомлар нигохида” кўргазмаси ташкил этилди ва у май ойи давомида намойиш этилади. Бу кўргазма матбуотда оммалаштирилди.

6 май куни 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Унутилмас жасоратлар” мавзусида кўргазма ва “Инсон азиз-хотира муқаддас” мавзусида эса Наманган шаҳридаги тиббиёт ва дизайн коллежи ва 7-умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашувда II-жахон уруши иштирокчиси 93 ёшли Қурбонтой Назаров, уруш ва меҳнат фахрийси Обиджон Тошбоев, байналминалчи жангчи Бахтиёр Бобохоновлар билан уруш ва тинчлик мавзусида мулоқот бўлиб ўтди. Бугунги Ўзбекистондаги тинчлик, шу тинчлик учун жон фидо этган матонатли юртдошларимиз хотираси эсланди. Тадбирда спорт федерацияси спортчиларининг манзарали чиқишлари ташкил этилди. Уруш тўғрисида шеърлар, Она Ватан куйланди. Бу тадбирда 200 га яқин ўқувчи ёшлар иштирок этди ва у вилоят телевидениеси ва матбуотида оммалаштирилди.

7 май куни “Музейлар ойлиги” доирасида ўқувчи ёшлар билан ёзувчи ва шоирлар ўртасида учрашув ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар Уюшмасининг Наманган вилоятида фаолият юритаётган элга манзур ҳикоялар ва қиссалар муаллифлари Лобар Рустамова, журналист Рислиқхон Мажнунова ҳамда шоир Носир Аббос (Н.Деҳқонов)лар иштирокида мушоира тарзида учрашув ташкил этилди. Тадбир иштирокчиси бўлган ёшлар ўтмишдаги аждодлар ҳаёти, ибратли ишлари акс эттирилган асарлардаги моҳият билан муаллифларни фикрларини эшитдилар. Тадбир иштирокчиларида Ватанга садоқат, ватанпарварлик, юртга содиқлик, Ватан қадри каби туйғулар шакллантирилишига ҳисса қўшилди.

9 май  “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тарих бўлими томонидан “Инсон азиз-хотира муқаддас” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Кўргазмада  музей хазина фондида  сақланаётган  2 жаҳон урушига оид расмлар,

9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Наманган шаҳридаги “Хотира майдони”га Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи маъмурияти томонидан тинчликни таъминлаб берган урушда халок бўлган мард ва жасур аждодлар хотирасига “Она хайкали” пойига гулчамбарлар қўйилди. Бу тадбирда вилоятдаги барча ташкилот ва муассасалар, вилоят ҳокимлиги ҳамда II-жахон уруши иштирокчилари қатнашдилар. Уруш иштирокчиларига хурмат кўрсатилди ва бир пиёла чой ташкил этилди.

10 май куни УрДУ доценти Ш.Нуруллаева ва музей илмий ходимлари, ўқувчи ёшлар иштирокида “Музейлар ойлиги” муносабати билан “Ёшлар ва миллий қадриятлар” мавзусида суҳбат ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари музей заллари бўйлаб саёҳат қилдирилди. Китоблар, кийимлар, техник анжомлар намойишга қўйилди. Бу кўргазма 15 кун давом этди.

Музей хазина фонди бўлимларидаги экспонатлар ёрдамида “Аждодлар мероси-улкан хазина”, “Мустақиллик-миллий ғуруримиз” мавзуларида вилоятнинг чекка туманлари ҳисобланган Косонсой ва Янгиқўрғон туманларида кўчма музей кўргазмалар ташкил этилмоқда. Бугунги кунгача туманлардаги 25 та коллеж ва 98 та мактаб ўқувчиларига намунали экскурсия хизмати ташкил этилди.

Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейида Наманган шаҳар халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчиларни музейга ташрифи жадвали тузилиб, шу асосида Наманган шаҳридаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчиларига хизмат кўрсатилмоқда. 1-11 май кунлари давомида Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейига ўвучи ёшларни жалб этиш ишлари қизғин давом эттирилиб,  жами 6880 нафар зиёратчиларга хизмат кўрсатилди. Шундан 700 нафар ёшларга бепул хизмат кўрсатилди ва музей хисоб рақамига 2.358.000 сўм маблағ кирим қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2014 йил 11 июндаги 189-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 15.07.2014 йилдаги № 762-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан 2-8-сентябрь 2014 йил “Музейлар ҳафталиги” тадбирларини ўтказиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

         Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейида 25 август куни “Истилолимизнинг ёрқин юлдузи”, “Мустақиллигимиз 23 ёшда” номли кўргазма ташкил этилди. Мустақиллиқ залида ташкил этилган бу кўргазма зиёратчиларда катта таассурот қолдирди.

1.2 сентябрь 2014 йил куни Наманганлик ранг-тасвир устаси, “Дўстлик” ордени соҳиби Эркин Азизовнинг “Она Ватан тимсоллари” номли шахсий ижодий кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазманинг очилишида Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Назиржон Ҳайиталиев Юнусалиевич ва маънавий-маърифий ишлар бўйича вилоят ҳокими ёрдамчиси Тоҳиржон Дадахонов, Наманган вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Озода Раҳмановна Усмановалар қатнашдилар. Турли мавзуларда 70 та тасвирий санъат асари кўргазмадан жой олди. Кўргазма очилишида рассомнинг оила аъзолари, вилоят рассомлари, талаба ўқувчи ёшлар ва бошқа санъат ихлосмандлари жам бўлишди. Шу куни икки мингдан ортиқ кишилар кўргазмани томоша қилдилар.

2. 3 сентябрь 2014 йил куни Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейининг тарих бўлимида “Наманганни истиқлол йилларидаги истиқболлари” мавзусидаги кўргазмали тадбирнинг очилиши бўлиб ўтди. Унда вилоятимизнинг 11 та туманининг Мустақиллик йилларида эришган ютуқлари акс эттирилган кўргазма намойиш қилинди. Бу кўргазма давомида вилоят аҳолиси, олий ўқув юртлари ҳамда коллеж ва мактабларда таълим олаётган ўқувчи ёшлардан 400 дан ортиғи иштирок этди.

3. 4 сентябрь 2014 йил куни “Гўзаллик билан учрашув” мавзусида вилоятимиз рассомлари, академик Асқарбек Акпаров, Алижон Турдиалиев, Ҳакимжон Ризаевлар билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда Наманган Давлат Университети, санъат коллежи, қурилиш ва дизайн коллежи талабаларидан иборат 150 дан зиёд ёшлар ҳозир бўлдилар. Шу куни музейга жами 3490 нафар томошабин ташриф буюрди.

4. 5 сентябрь 2014 йил куни вилоятимиз шоир ва ёзувчилари Муҳаммад Мирзо, Жамолиддин Муслим, Боқий Мирзо, Лутфилло Маҳмуд, Носир Аббос, Исоқжон Нишоновлар билан учрашув бўлди. “Она юрт мадҳи” деб номланган бу тадбирда Наманган Давлат Университети талабалари, 7-мактаб ўқувчи ёшлари қатнашдилар. Жами 150 нафар талаба ёшлар иштирок этди. Шу куни жами 1669 нафар ўқувчи ёшлар ва аҳоли вакиллари ташриф буюрдилар.

5. 6 сентябрь 2014 йил куни Наманган вилоят Алишер Навоий номидаги мусиқали драма ва комедия театри артисткалари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Карима Расулова, Азиза Каримова, Меҳри Абдуллаева, актёр Маҳмуджон Мусабоевлар билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда НамДУ, алоқа ва транспорт, юридик, енгил саноат, дизайн ва қурилиш каби коллежлар талабалари, жами 300 дан зиёд талаба ёшлар ҳозир бўлдилар. Шу куни жами 891 нафар вилоят  аҳли ташриф буюрди.

6. 7 сентябрь 2014 йил куни музей хазинасидаги аждодлар мероси ва ҳунармандчилик ашёлари ёрдамида “Наманган ҳунармандлари мероси” мавзусида кўргазмали тадбир ташкил этилди. Кўргазмадан 1000 дан зиёд коллеж ва умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшлари ташриф буюриб, аждодлар меросидан баҳраманд бўлдилар.

7. 2-8 сентябрь 2014 йил кунлари “Музейлар ҳафталиги” давомида маънавий-маърифий тадбирлардан ташқари қуйидаги жадвалда кўрсатилган кўрсаткичларда ўқувчи ёшлар музейга ташриф буюрдилар:

Кунлар

Ташрифчилар сони

1

2.09.2014й

2070

2

3.09.2014 й

1539

3

4.09.2014 й

3490

5

5.09.2014 й

1669

6

6.09.2014 й

891

7

7.09.2014 й

735

8

8.09.2014 й

994

 

Жами

9946

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳақида»ги 21.09.2000 йилдаги 360-сонли Қарори асосида вояга етмаган ёшлар

 ўртасида амалга оширилган ишлар тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

             Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2000 йилдаги “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳақида”ги 360-сонли Қарорини Наманган вилояти ўлкани ўрганиш музейи жамоаси ўртасида ўрганиб чиқилган ва ҳар йили тадбир режаси тузилиб, уни бажариб бориш йўлга қўйилган. Бу мақсадли тадбирларда мактаб ва коллеж ўқувчилари жалб этилиб, уларнинг бўш вақтларини мозий дарсхонасидаги сабоқлар билан самарали ўтишини таъминланмоқда. Айниқса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига  очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2014 йил 11 июлдаги 189-сонли қарори ижросини таъминлаш ва Республика Маданият ва спорт ишлари Вазирлигининг 15.07.2014 йил № 762-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2014 йил 30 июлдаги № 01-11-08-3299-сонли хатига асосан 2-8 сентябр кунлари ўтказилган “Музейлар ҳафталиги” тўғрисида каби ҳужжатларга асосланиб Наманган вилояти ўлкани ўрганиш музейи маъмуриятининг қатор буйруқлари чиққан.

         Юқоридаги буйруқлар Наманган вилояти ўлкани ўрганиш музейга ҳар сешанба ва жума кунлари 18 ёшгача бўлган болалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни  музейга бепул киритиши кўрсатилиб ўтилган. Шу билан бирга болалар ва аҳолининг бепул киритилган кунлари доирасида маданий-маърифий дастурлар режалаштириш ва уларни юқори савияда ўтказиш белгилаб қўйилган. Ҳар бир экскурсовод ва илмий ҳодим экскурсияни юқори савияда олиб бориш масъулияти юкланган. Шу муносабат билан музейда бир қатор тадбирлар ўтказилди.

1.                2014 йил 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан 28 сентябр 2014 йил куни 7 умумтаълим мактабида “Устозлар инсон қалби меъморларидир” мавзусида музейнинг Тарих бўлими томонидан тадбир ташкил этилди. Тадбирга кекса устозлардан М.Қамбарова ва О.Исмоиловлар таклиф этилди. Бу тадбирда 80 нафар вояга етмаган ёшлар устозлар билан учрашиб олам-олам завқ олишди.

2.                2014 йил 21 октябр куни музейнинг Адабиёт ва санъат бўлими томонидан музейдан ташқарида Наманган шахридаги 7- умумтаълим мактаби билан ҳакорликда “Тил халқ бойлиги” мавзусида 21 октябр ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 25 йиллигига бағишлаб кўргазмали тадбир, давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда музей ҳодимлари, мактаб ўқитувчиларидан бир гуруҳи ва 5,7-синф ўқувчиларидан 90 нафардан ортиқ вояга етмаган ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

3.                2014 йил 13 ноябр куни “Мулла қирғиз мадрасаси ва ёшлар”  мавзусида музейдан ташқарида Тарих бўлими томонидан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирга юридик ва санъат коллежи уқувчи ёшлар таклиф этилди.

4.                2014 йил 16 ноябр куни Тарих бўлими томонидан  музейда юридик коллежи билан ҳамкорликда “Ёшларни эстетик руҳда тарбиялашда музейларни ўрни” мавзусида тадбир ташкил этилди.

5.                2014 йил 18 ноябр куни Наманган шахаридаги 7-умумтаълим мактаби билан адабиёт ва санъат бўлими ҳамкорликда ҳамюртимиз, шоир Усмон Носир таваллудининг 1002 йиллигига бағишлаб “Наманганлик Пушкин” мавзусида адабий-бадиий тадбир ташкил этилди.

6.                2014 йил 26 ноябр куни музейда Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 22 йиллигига бағишланган “Конституция ва ёшларга берилган имкониятлар” мавзусида кўргазмали тадбир ташкил этилди. Унда вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари О.Усмонова, музей илмий ҳодими Э.Қорабоев, арабшуност олим А.Убайдуллоҳ ўз маърузалари билан қатнашдилар.

7.                2014 йил 3 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституция куни муносабати билан Адабиёт ва санъат бўлими ҳамда маънавият сектори билан ҳамкорликда “Моддаларга синган ёғдулар” мавзусида адабий бадиий тадбир ўтказилди. Тадбирда музей ҳодимлари, ўқтувчилар ва вояга етмаган ўқитувчи ёшлар иштирок этишди. Жами 200 яқин киши қатнашди.

8.                2014 йил 4 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб “Конституция ҳамда фуқороларнинг бурч ва ҳуқуқлари” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбир Наманган шахридаги Отауллахон тўра меъморий ёдгорлиги мажмуида бўлиб ўтди. Тадбирда юридик коллежи ҳамда Наманган шахар ўрта махсус Ислом билим юрти ўқувчи ёшлари иштирок этишди. Тадбирда 122 киши қатнашди.

9.                 2014 йил 5 декабр куни музейда “Қомусимиз бахтимиз” мавзусида Наманган муҳандистлик Институти қошидаги 1- академик лецей билан ҳамкорликда мулоқот ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  Тошкент шаҳрида ўтказилган «Ипак Йўли туризми 20-Тошкент Халқаро туристик

ярмаркасини ўтказиш тўғрисида»ги  Фармойишини бажариш юзасидан

 бажарилган ишлар тўғрисида

М А Ъ  Л У М О Т

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги “Ипак йўли туризми 20-юбилей Тошкент халқаро туристик ярмаркасини ташкилий жиҳатдан юқори даражада ўтказилишини таъминлаш тўғрисида”ги 5646-ф-сонли фармойишини ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейида кўргазма учун тадбирлар дастури тайёрланди. Тадбир дастурига кўра Буюк Ипак йўли устидаги Наманганнинг қадимий шаҳарлари Поп, Ахсикент, Чуст, Косонсойнинг фотокўргазмаси, буклетлар ва йўл кўрсаткичлар тайёрланди. Халқаро кўргазма намойишида Буюк Ипак йўли устидаги Наманганнинг қадимий шаҳар ёдгорликларидан топилган нодир экспонатлар, безак, тақинчоқлар, кандакорлик намуналари асосида экспозиция яратилиб намойиш этилди. Кўргазмада вилоят ўлкани ўрганиш музейи директор ўринбосари А.Азизов қатнашди. Кўргазма барчага манзур бўлганини эътироф этиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг «Музейлар тўғрисида»ги Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив-хуқуқий хужжатларни тасдиқлаш хақида»ги 68-Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2010 йил 14 апрелдаги 346-сонли буйруғини ва шу юзасидан Наманган вилоят ҳокимлигининг 2010 йил  20 апрелдаги

117-сонли Қарорини бажарилиши юзасидан

М А Ъ Л У М О Т

Ўзбекистон Республикаси «Музейлар тўғрисида»ги Қонунни, мазкур Қонунни ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 октябрдаги 237-сонли ва 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарорлари ҳамда Вазирликнинг 2010 йил 14 апрелдаги 346-сон буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи маъмурияти ва жамоаси Қарорни атрофлича ўрганиб муҳокама қилиб, миллий музей фонди тўғрисидаги Қонун ва Низомга ўз фикрларини билдириб музей Низомини ишлаб чиқдилар.

Жорий йилда музей хазина фонд ишларини ва унинг меъёрий хужжатларини тартибга келтириш борасида қабул қилинган Низомлар асосида фонддаги экспонатлар қайта кўздан кечирилди ва экспонатларни ягона рўйхати электрон варианти устида иш олиб борилмоқда.

2011 йил 26 декабрда Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги,  сертификатлаш ва компьютерлаштириш маркази томонидан «SKMmuzey» яъни, музей ашёларини ҳисобга олиш ва бошқаришни автоматлаштириш тизими жорий этилди. Унга кўра Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейида ҳам бу борада ишлар амалга оширилди. 2014 йилнинг охирига қадар 18 мингдан ортиқ экспонатлар «SKMmuzey» таркибига, яъни электрон варианти тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги   “Соғлом бола йили”  Давлат Дастури тўғрисидаги  ПҚ- 2133- сонли Қарорини  ҳамда 2013 йил

12 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг

243-сонли буйруғини ижроси юзасидан бажарилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

 

Белгиланган тадбирлар номи

 

 

Амалга оширилган тадбирлар

         «Соғлом бола йили»  Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари йўналишларини  ва аҳамиятини музей жамоаси ўртасида мунтазам равишда ўрганиб бориш ҳамда иш фаолиятига тадбиқ этиш

«Соғлом бола йили» Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари, йўналишларини аҳамиятини музей жамоаси ўртасида мунтазам равишда ўрганиб борилди ва иш фаолиятига тадбиқ этилди

        Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейида йил номига «Саодатли юртнинг бахтиёр фарзандлари» мавзусида кўргазмали бурчак ташкил этиш.

2014 йил “Соғлом бола йили” деб эълон қилингани муносабати билан йил номи акс этган музейнинг илмий кутубхонасида “Саодатли юртнинг бахтиёр фарзандлари” мавзусида 25.01.2014 йил куни бурчак ташкил этилди.

        Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган тадбир-режа асосида «Мустағиллик – миллий ғуруримиз» мавзусида  январ-феврал ойларида вилоятнинг барча шаҳар, туман, қишлоқ, ўқувчи ёшларини, барча аҳолини вилоятдаги аждодлар мероси бўлган осори-атиқаларни музей экспозициясида намойишини ташкил қилиш ва унга барча ўқувчи ёшларни ташрифини ташкил этишга қаратилган ўқув юртлари билан ўзаро шартномалар тузиш

 

        Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган тадбир-режа асосида «Мустағиллик – миллий ғуруримиз» мавзусида вилоятнинг барча шаҳар, туман, қишлоқ, ўқувчи ёшларини, барча аҳолини вилоятдаги аждодлар мероси бўлган осори-атиқаларни музей экспозициясида намойишини ташкил қилиш ва унга барча ўқувчи ёшларни ташрифини ташкил этишга қаратилган ўқув юртлари билан ўзаро шартномалар тузилди ва Наманган шаҳридаги коллеж ва мактабларни ҳамда Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон, Норин, Янгиқўрғон, Косонсой туманларига кўчма кўргазмалар ташкил этилди ва аждодлар мероси, урф-одатлар акс этган мавзуларда 34 та коллеж, 274 та умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчи-ёшларга тарғибот ишлари амалга оширилди.

 

 

    14 февраль Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни муносабати билан «Шоҳ ва шоир» кўргазмаси ташкил этилди. 

14 феврал Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни муносабати билан Наманган тиббиёт коллежида 12 феврал куни “Шоҳ ва шоир” мавзусида адабиёт ва санъат бўлими, маънавият сектори ҳамкорликда кўргазма ташкил этилди. Кўргазмада Заҳириддин Муҳаммад Бобур сиймоси акс этган суратлар, Бобур асарлари, унинг ҳаёти ва қолдирган мероси ёритилган китоблар, газета ва журналлар, миниатюралар намойиш этилди.

 

2014 йил “Соғлом бола йили” муносабати билан “Ижодимиз сенга Ватан” мавзусида кўргазма ташкил этиш

5 март Наманган шаҳар санъат коллежи билан ҳамкорликда “Соғлом бола йили” доирасида санъат коллежининг ижодкор ўқитувчи ва талабаларининг “Ижодимиз сенга Ватан” мавзусида тасвирий санъат кўргазмаси ташкил этилди. Бу кўргазма оммалаштирилиб, “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида “Ижодимиз сенга Ватан” ва “Версинаж рассказывает о красоте Родинымақолалари чоп этилди.

2014 йил  “Соғлом бола йили” муносабати билан “Соғлом бола-Мустақил Давлат таянчи келажаги” лойиҳаси доираси “Аждодлар мероси-авлодлар анъанаси” мавзусида учрашув ташкил этиш.

Ўзбекистон Пенчак Силат федерацияси бўлими билан ҳамкорликда 5 март 2014 йил  “Соғлом бола йили” муносабати билан “Соғлом бола-Мустақил Давлат таянчи келажаги” лойиҳаси доираси “Аждодлар мероси-авлодлар анъанаси” мавзусида учрашув ташкил этилди. Учрашувга Чуст “Аждодлар мероси” вилоят фонди илмий ходимлари Ю.Исмаилов, Б.Рўзинов ҳамда музей илмий ходими Э.Мирзаалиевлар “Тарихий обидалар зиёратгоҳлар ҳақида” маърузалар қилдилар.

Тасвирий санъат ҳафталиги доирасида музейда “Ватан мадҳи” мавзусида кўргазма ташкил этиш

16 март куни маданият коллежи ўқитувчиларининг ижодлари асосида санъат бўлими томонидан музейда “Ватан мадҳи” мавзусида тасвирий санъат ҳафталиги кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазма очилишида коллежлар талабалари ва ўқитувчилари, Ўзбекистон Республикаси Бадиий Академиясининг вилоятдаги ижодкор рассомлари ва музей ходимлари иштирок этдилар. Тадбир очилишида жами 157 нафар ёшлар қатнашдилар. Музейга ташриф буюрган барча зиёратчилар кўргазмани мароқ билан томоша қилдилар.

Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи санъат кўргазмалар залида “Ватан ранглари жилоси” мавзусида Тошкентдаги наманганлик рассомларнинг ижодий кўргазмаси ташкил этиш.

19 март куни Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи санъат кўргазмалар залида “Ватан ранглари жилоси” мавзусида Тошкентдаги наманганлик рассомларнинг ижодий кўргазмаси ташкил этилди. Унда уста кулол Мамажанов Маҳмуд, наққош Қосимов Йўлдош, ганчкор Инағомов Ҳакимжон, рассомлар Иброҳим Валихўжаев ва Бахтиёр Назаровларнинг тасвирий санъатга оид ижодларидан намуналар жойлаштирилди. Кўргазма 15 кун давом этди. Кўргазма очилишида жами 135 нафар ёшлар иштирок этди.

 

21-апрель куни “Халқаро рассомлар куни” муносабати билан  Наманганлик машхур  рассомлар Акмал Нур,  Бахтиёр Назаров, И.Валихўжаев  кабилар асарлари асосида “Дунё манзаралари рассомлар нигоҳида“ мавзусида кўргазма  ташкил этиш.

21-апрель куни “Халқаро рассомлар куни” муносабати билан  Наманганлик машхур  рассомлар Акмал Нур,  Бахтиёр Назаров, И.Валихўжаев  кабилар асарлари асосида “Дунё манзаралари рассомлар нигоҳида“ мавзусида кўргазма  ташкил этилди. Унинг очилиши 21-апрель куни бўлиб ўтди ва унда 200дан ортик  иштирокчи ҳозир бўлди ва у май ойи давомида намойиш этилди.

Май ойи “Музейлар ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан “Мустақиллик йилларида Наманган вилояти туманларида эришилган ютуқлар” мавзусида кўргазма ташкил этилди.

Май ойи “Музейлар ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан “Мустақиллик йилларида Наманган вилояти туманларида эришилган ютуқлар” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Унда вилоятнинг барча туманларидаги эришилган ютуқлар ва тадбиркорлик, ишлаб чиқариш ишларидан намуналар экспозицияларга жойлаштирилди.

 

1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Ўзбекистон ифтихорлари” мавзусида   кўргазма ташкил этиш.

1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”  муносабати билан соғлом ва маънавий баркамолликнинг Наманган вилоятида ўтказилган “Баркамол авлод - 2014” спорт мусобақасининг ва унинг ғолиблари акс этган “Ўзбекистон ифтихорлари” мавзусида   кўргазма ташкил этилди.

“Ғурумсарой кулоллари яратган мактаб” мавзусида кўргазма ташкил этиш

10 июль куни “Ғурумсарой кулоллари яратган мактаб” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Тарих бўлими томонидан ташкил этилган бу кўргазмада хазинада сақланаётган Ғурумсарой кулолчилик мактаби яратган идишлар жой олди.

 

2014 йил “Соғлом бола йили” муносабати билан табиат кўргазма залида “Экология бурчаги” ташкил қилинди

15 август  куни табиат бўлимида “Экология бурчаги” ташкил қилинди. Бурчакка энциклопедик олимлардан Абу Алим ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Фаробийларнинг портретлари ва экологияга оид 10 дан зиёд рангли фотосуратлардан намуналар қўйилди.

 

 

 

 

Наманганлик ранг-тасвир устаси, “Дўстлик” ордени соҳиби Эркин Азизовнинг “Она Ватан тимсоллари” номли шахсий ижодий кўргазмаси ташкил этиш

2 сентябрь 2014 йил куни Наманганлик ранг-тасвир устаси, “Дўстлик” ордени соҳиби Эркин Азизовнинг “Она Ватан тимсоллари” номли шахсий ижодий кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазманинг очилишида Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳайиталиев Назиржон Юнусалиевич ва маънавий-маърифий ишлар бўйича вилоят ҳокими ёрдамчиси Дадахонов Тоҳиржон, Наманган вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Усманова Озода Раҳмановналар қатнашдилар. Турли мавзуларда 70 та тасвирий санъат асари кўргазмадан жой олди. Кўргазма очилишида рассомнинг оила аъзолари, вилоят рассомлари, талаба ўқувчи ёшлар ва бошқа санъат ихлосмандлари жам бўлишди. Шу куни икки мингдан ортиқ кишилар кўргазмани томоша қилдилар.

 

 

1 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан “Наманганнинг истиқлол йилларидаги истиқболлари” мавзусида кўргазмали тадбир ташкил этиш

3 сентябрь куни музейнинг тарих бўлимида “Наманганнинг истиқлол йилларидаги истиқболлари” мавзусида кўргазмали тадбирнинг очилиши бўлиб ўтди. Унда вилоятимизнинг 11 та туманининг Мустақиллик йилларида эришган ютуқлари акс эттирилган кўргазма намойиш қилинди. Бу кўргазмада вилоят аҳолиси, олий ўқув юртлари ҳамда коллеж ва мактабларда таълим олаётган ўқувчи ёшлардан 400 дан ортиғи иштирок этди.

 

21 октябрь ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 25 йиллигига бағишлаб кўргазмали тадбир, давра суҳбати ташкил этиш.

2014 йил 21 октябрь куни адабиёт ва санъат бўлими томонидан музейдан ташқарида шаҳардаги 7-умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда “Тил халқ бойлиги” мавзусида 21 октябрь ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 25 йиллигига бағишлаб кўргазмали тадбир, давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда мактаб ўқитувчилари ва 5-7 синфларнинг 92 нафар ўқувчилари иштирок этди.

2014 йил “Соғлом бола йили” ва             1 декабрь “Халқаро ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан “СПИД –XXI аср вабоси” мавзусида табиат бўлими томонидан кўргазмали тадбир ташкил этиш.

2014 йил “Соғлом бола йили” ва 1 декабрь “Халқаро ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан “СПИД –XXI аср вабоси” мавзусида табиат бўлими томонидан кўргазмали тадбир ташкил этилди. Тадбирда вилоят ОИТС марказининг врач ёрдамчилари Н.Тўйхонов ва Х.Йўлдошевлар ҳамда Наманган тиббиёт коллежининг 36 нафар ўқувчилари, Наманган муҳандислик институти қошидаги академик лицейнинг 30 нафар ўқувчилари таклиф этилдилар.

8 декабрь Конституция куни муносабати билан Наманган юридик коллежи ҳамда Наманган шаҳар ўрта махсус ислом билим юрти билан ҳамкорликда Наманган шаҳридаги Отауллихон тўра меъморий ёдгорлиги мажмуасида “Конституция ҳамда фуқароларнинг бурч ва ҳуқуқлари” мавзусида тадбир ташкил этиш

4 декабрь 2014 йил куни 8 декабрь Конституция куни муносабати билан тарих бўлими ва маънавият сектори томонидан Наманган юридик коллежи ҳамда Наманган шаҳар ўрта махсус ислом билим юрти билан ҳамкорликда Наманган шаҳридаги Отауллихон тўра меъморий ёдгорлиги мажмуасида “Конституция ҳамда фуқароларнинг бурч ва ҳуқуқлари” мавзусида тадбир ташкил этилди. тадбирда жами 122 киши қатнашди.

8 декабрь “Конституция қабул қилинган кун” га ва 2014 йил “Соғлом бола йили”га бағишлаб “Обод юртим қомуси” мавзуида кўргазма ташкил этиш

2014 йил 5 декабрь куни “Адабиёт ва санъат” кўргазмалар залида 8 декабрь “Конституция қабул қилинган кун” га ва 2014 йил “Соғлом бола йили”га бағишлаб “Обод юртим қомуси” мавзуида Ўзбекистон Бадиий Академияси вилоят бўлими билан ҳакморликда вилоят тасвирий санъат усталарининг кўргазма савдоси ташкил этилди. Кўргазмада 80 та тасвирий санъат ва 10 та амалий санъат асарлари қўйилди.

 

 

Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи тўғрисидаги маълумот

   1. Музейнинг тўлиқ номи:-                               Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи

   2. Музейнинг манзилгоҳи:-                                Н.Намангоний кўча 41 – уй

   3. Ташкил этилган вақти:-                                  1920 йил 20 август

   4. 1988 йил август ойида янги махсус типдаги бинога кўчиб ўтган.

   5. Музейнинг иш хақи категорияси:-                 1- категория

   6. Музей ходимларининг умумий сони:-          56,5та

     - шундан олий маълумотлилар:-                       21,5 та

     - ўрта махсус маълумотлилар:-                         14 та

    - ўрта маълумотлилар:-                                       21 та

    - вакант                                                                   -

   7. Музейнинг умумий ер майдони:-                    5322,01 кв.м

     - кўргазма зали учун:-                                        1700 кв.м

     экспонатларни сақлаш учун (хазина)                520 кв.м

            Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи ЎзССР Халқ Коммисарлар советининг 1945 йил 27 ноябрдаги 1766 – сонли Қарорига асосан халқ таълими тасарруфидан маданий оқартув муассасалари тасарруфига ўтказилди.

Музей тузилмаси.

             - Табиат бўлими

             - Тарих бўлими

            - Адабиёт ва санъат бўлими

            -  Хазина бўлими

            - Маънавият сектори

             - Адабиёт сектори

             - «Мустақиллик» сектори

Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи  филиали

Косонсой тумани халқ музейи тўғрисидаги маълумот

   1. Музейнинг тўлиқ номи:-                          Косонсой тумани халқ музейи

   2. Музейнинг манзилгоҳи:-                          Косонсой шаҳар Маҳдуми Аъзам кўчаси

   3. Ташкил этилган вақти:-                   1981 йил 20 сентябр

   4. 2007 йил 31 августда ҳозирги бинога кўчиб ўтган.

   5. Музейнинг иш хақи категорияси:-                      1- гуруҳ

   6. Музей ходимларининг умумий сони:-              6 та

     - шундан олий маълумотлилар:-                                    1 та

     - ўрта махсус маълумотлилар:-                                     2 та

    - ўрта маълумотлилар:-                                         3 та

    - вакант                                                                    йўқ

   7. Музейнинг умумий ер майдони:-                       0,5 кв.м

     - кўргазма зали учун:-                                         0,22 кв.м

     экспонатларни сақлаш учун (хазина)                            0,12 кв.м

         Косонсой тумани халқ музейи 1981 йил 20 сентябрда тарихий, жанговар ва меҳнат шон-шуҳрат уйи музейи номи билан ташкил этилган.  Шу вақтдан бошлаб, маданий оқартув муассасалари тасарруфида  фаолият юритади.

         2012 йил 15 июндаги Наманган вилоят ҳокимининг 220-сонли қарорига кўра Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейига филиал қилиб бириктирилди ва филиал сифатида фаолият олиб бормоқда.

II-ИЛМИЙ  ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ

Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейида бугунги кунда 4 та бўлим, 3 та сектор фаолият юритади. Улар: фонд, тарих, табиат, адабиёт ва санъат бўлимлари ва маънавият, мустақиллик, адабиёт секторларидир.

Наманган вилоят ҳокимининг  2012 йил 15 июндаги 220-сонли қарорига асосан Косонсой тумани «Халқ» музейи филиал қилиб бириктирилди ва у филиал сифатида иш олиб бормоқда.

Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейининг илмий ходимлари ҳисобот йилида мисли кўрилмаган ҳосил йиғишди. Ҳисобот йилида 60 та илмий мақола ва 6 та рисола чоп этилиши ғоятда қувонарли ҳол. Устоз музейшунос, маънавият бўлими мудири, тарих фанлари номзоди, доцент Эркинжон Мирзаалиев қаламига мансуб “Кўргазма залларида экскурсиялар олиб боришга оид илмий-услубий қўлланма”, “Ўлкада тасвирий санъатни ривожи тарихига бир назар”, “Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи илмий ходимларининг илмий-тадқиқот ишлари тавсифи”, Г.Валиева билан ҳамкорликда “Чодак қишлоғининг табиат сирлари” каби рисолалари муаллифнинг фидоий олим эканлигини яна бир бор исботидир. Музей илмий ходимлари Э.Қорабоев, Л.Аҳмадалиева, Г.Валиева, Н.Мўминова, А.Мадалиевалар ҳам республика ва вилоят оммавий ахборот воситаларида тез-тез кўриниб туришлари билан музей илмий салоҳиятини юксалишига катта ҳисса қўшмоқдалар.

Музей директори, тарих фанлари доктори, профессор Иброҳимжон Юсуповнинг Республика илмий –амалий, маънавий-маърифий “Мозийдан садо” журналининг 2014 йил №4-сонида чоп этилган “Ахсикентдаги изланишлар” номли Ахсикент харобалари тадқиқотига бағишланган мақоласи мозий тадқиқоти билан шуғулланувчи ва тарихга қизиқувчилар ўртасида катта бахс мунозараларга сабаб бўлди. Мақолада айтилган Ахсикент археологик ёдгорликлари атрофини замонавий деворлар билан ўраш, бу ерда “Очиқ осмон остида музей” ташкил этиш, ёдгорлик атрофини ободонлаштириш, сайёҳлар учун замонавий дам олиш масканлари қуриш каби янги тайёрланаётган Дастур лойиҳаси ҳақида ёзар экан, ўқувчини ўз тадқиқоти кутиб ётган бу улкан хазина ҳақида яна бир бор ўйлашга, фикрлашга мажбур қилади.

Музей илмий-услубий марказ сифатида ўзини энг муҳим ижтимоий муаммолардан четга ола олмайди.

Шу маънода бугунги кунда ҳамма учун очиқ жамиятимиз ҳаётида фаол иштирок этмоқда. Зиёратчиларни жалб этиш ва қизиқтириш, шунингдек, мухлислар доирасини кенгайтириш музейнинг жамият билан алоқаларига таъсир этувчи муҳим омил ҳисобланади.

Шахсни шакллантиришга йўналтирилган музей педагогикаси музей ижтимоий –маданий фаолиятининг истиқболдаги йўналиши бўлиб, музей фаолиятининг барча турларини англаб етишга имкон яратади ва бу билан унинг маърифий даражасини оширади.

Музейнинг маърифий фаолиятини анъанавий шакллари кўпинча зиёратчиларнинг билим бўлган чанқоғини қондирмайди, чунки уларнинг кўпи маънан эскирган. Музейнинг бошқа билим даргоҳлари билан биргаликдаги ҳаракати кўчма кўргазмалар, маъруза, экскурсия ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга асосланади.

Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи ижтимоий-маданий соҳада аниқ вазифаларга эга ва фаол субъект сифатида вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш институти билан ҳамкорлик қилади. Ташриф буюрганлар ўқитувчилар бўлгани сабабли кўп савол-жавоблар билан бирга маорифга оид масалаларни ечиш чора-тадбирларини кўриш, инсоннинг комиллашувига имкон туғдирувчи фикр мулоҳазалар билан ўртоқлашишади ва ўлка тарихини янги ютуқлари билан танишиш имконига эга бўлмоқдалар.Бу даргоҳ уларнинг севимли масканига айланиб қилган десак адашмаймиз.

Музейнинг сайёҳлик тармоқлари билан ҳамкорлиги ҳам яхши йўлга қўйилган. “Ўзбек туризм” миллий компанияси Наманган вилоят сайёҳлик ва экскурсиялар бюроси билан тузилган шартномага кўра ҳозирда Фарғона, Андижон вилояти аҳолиси ва ўқувчи ёшларини Наманганга ташрифи мунтазам йўлга қўйилгани ғоятда қувонарли ҳолдир. Уларга музей илмий ходимлари ва экскурсаводлар намунали хизмат қилишмоқда.

Хисобот йилида энг довруқли, шов-шувли тадбирлардан бири сифатида мустақиллигимизнинг 23 йиллигига бағишланган “Музейлар ҳафталиги” доирасидаги “Истиқбол берган истиқбол” тадбирини кўрсатиш мумкин. Тадбир аввалида “Мустақиллик йилларида Наманган” кўргазмаси очилди. Шу билан бирга қатағон қурбонларини эслаб “Улар истиқлолни орзу қилганлар” кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.

Наманганлик мусаввир, “Дўстлик” ордени соҳиби Эркин Азизовнинг “Она юрт тимсоллари” деб номланган шахсий кўргазмаси очилди. Асрларда юрт гўзаллиги, замондошларимиз портретлари, натюрмортлар йиғилганлар эътирофи в эътиборига сазовор бўлди. Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Назиржон Ҳайиталиев, вилоят ҳокимининг маданий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Тоҳиржон Дадаханов, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Озодахон Усмонова, Ўзбекистон халқ устаси, академик Асқарбек Акпаровлар ўзларининг бу ажойиб кечага дил сўзларини изҳор этдилар.

“Музейлар ҳафталиги” 2-8 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. Бир ҳафта давомида 7000дан ортиқ киши ташриф буюрди. Ҳафталик доирасида вилоятнинг таниқли санъаткорлари ва мўйқалам усталари, шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар, наманганлик ҳунармандлар мероси, шу билан бирга ёш рассомлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. “Музейлар ҳафталиги” тўғрисида вазирлик қарор ва буйруқларини ижро этиш мақсадида ишлаб чиқилган бу катта тадбир режаларда аниқ мақсадлар амалга оширилди.

Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи нафақат маънавий-маърифий маскан, балки фундаментал тадқиқотлар олиб борадиган илмий институт вазифасини ҳам бажариши керак. Музей фондида сақланаётган асори-атиқалар кўплаб тадқиқотларда катта самара беради. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда жаҳон тажрибасидан ўрнак олган ҳолда бошқариш музей аудиториясини кенгайишига янги илмий лойиҳалар ва нашрлар кўпайишига замин яратади. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни, Халқаро музейлар куни, Ногиронларни ҳимоя қилиш куни, Музейлар ойлиги, Музейлар ҳафталиги ва бошқа байрамларда “Очиқ эшиклар куни”ни ўтказиш анъанага айланиб қолган. Кўплаб шахслар, музейлар, муассасалар турли маълумотлар, услубий ёрдам сўраб мурожаат қиладилар. Музей уларга услубий ёрдам бериб келмоқда ва бошқа кўплаб ишларда ёрдамлашмоқда.

       

Наманган вилоят маданият ходимларининг Наманган вилоят

 ўлкани ўрганиш музейи ташрифи

 

 

З.М.Бобур таваллуд куни муносабати билан «Заҳириддин Муҳаммад Бобур

 шоҳ ва шоир» мавзусидаги кўргазмали-мусиқий тадбирдан лавҳа

 

Музейда сумалак сайли

Ҳ.Саъдулла таваллудига бағишланган “Наманганнинг назм булбули”

мавзусидаги тадбирдан лавҳа

Бобораҳим Машраб таваллуд куни муносабати билан “Бобораҳим Машрабнинг

маънавий мероси” мавзусидан кўргазмадан лавҳа

Бобораҳим Машраб таваллуд куни муносабати билан “Машрабшунос олимлар”

мавзусидан кўргазмадан лавҳа

2014 йил “Соғлом бола йили” ҳамда 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни”дан лавҳа

 

2014 йил “Соғлом бола йили” ҳамда 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни”дан лавҳа

 

 

Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейида ўтказилган “Музей-мозий кўзгуси” мавзусидаги  НамДУ ўқитувчи ва талабалари билан ўтказилган семинардан лавҳа

 

Жанубий Корея Республикаси Сеонгнам шаҳридан ташриф

 буюрган меҳмонларни музейга ташрифи  

 

 

“Дунё манзаралари рассомлар нигохида” мавзусидаги кўргазмадан лавҳа

Ўзбекистон Республикаси ИИВазирлиги Академияси тингловчиларининг

 музейга ташрифи

 

1 сентябрь Мустақиллик куни муносабати билан

“Мустақиллик йилларида Наманган” мавзусидаги кўргазмадан лавҳа

 

“Дўстлик” ордени соҳиби Эркин Азизовнинг “Она Ватан тимсоллари” номли шахсий ижодий кўргазмасидан лавҳа

 

“Қатағон қурбонларини ёд этиш куни” муносабати билан “Имконсизликда имкон

топган инсонлар” мавзусида кўргазмадан лавҳа

 

2-8.09.2014 йил кунларидаги ўқувчи ёшларни “Музейлар ҳафталиги” да ташкил этилган

 “Очиқ эшиклар кунлари”да музейга ташрифи

 

 

“Наманган ҳунармандлари мероси” кўргазмаси тадбиридан лавҳа

 

Юридик коллежи талабалари музейда

5.09.2014 йил кунги “Ватанни мадҳ этиб” мавзусидаги ёзувчи ва шоирлар

билан учрашув тадбиридан лавҳа

 

Наманганлик Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Карима Расулова,

 

 Азиза Каримовалар билан учрашувдан лавҳа

 

4.09.2014 кундаги Алоқа ва транспорт коллежи талабалари музейимизда

 

 

Усмон Носир таваллуд топган кун муносабати билан ташкил этилган  “Наманганлик Пушкин” мавзусидаги кўргазмали тадбирдан лавҳа

 

 

“Мулла Қирғиз мадрасаси ва ёшлар” мавзусида музейдан ташқарида ташкил маънавий-маърифий тадбирдан лавҳа

 

 

2014 йил “Соғлом бола йили”га бағишлаб “Обод юртим қомуси” мавзуида ташкил этилган кўргазмадан лавҳа

 

 

 

 

 

1 декабрь “Халқаро ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан

 “СПИД –XXI аср вабоси” мавзусидаги кўргазмали тадбирда лавҳа

 

8 декабрь Конституция куни муносабати билан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзуидаги тадбирдан лавҳа     

  

8 декабрь Конституция куни муносабати билан ўтказилган “Конституцияси

бахтимиз пойдевори” мавзуидаги тадбирдан лавҳа

 

III. ИЛМИЙ ФОНД ТЎЛДИРИШ

Музейнинг асосий мақсади ўзига хос ноёб ашёларни сақлаш ва қайд қилишдир. Фондни сақлаш эса ўз навбатида, музей ишининг энг анъанавий йўналишлардан ҳисобланади. Давлат томонидан тасдиқланган қайд этиш тизими бўйича иш олиб борилмоқда. Албатта, музей маъмуриятининг вазифаси қатъий назорат қилиш ва унинг фаолиятини таъминлашдир.

Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейида фондни тўлдириш борасида катта ишларни амалга оширилди. 2013 йилда 165 та янги экспонат қўшилиб умумий сони 55022 дона бўлган бўлса, 2014 йилда фонд 752 та янги экспонат билан бойиди ва умумий сони 55734 тага етди.

Фондга аҳоли қўлдиа сақланаётган моддий буюмлардан, яъни Ҳинд диёрига тегишли 2 дона ваза ва Наманган шаҳридан топилган Х асрга оид археологик топилма ҳисобланган мис тангалардан 13 дона қабул қилинганини мисол тариқасида айтиш мумкин.

Бугунги кунда бизнинг вазифамиз музейнинг, халқнинг маънавий-ахлоқий камолотида тутган ўрнини ошириш, фондимизда сақланаётган халқимизнинг бой тарихини, мустақиллигимиз одимларини акс эттирувчи ноёб, нодир экспонатларни авайлаб-асраш, ўрганиш, бойитиб бориш, дунёга олиб чиқиш ва уни кенг тарғиб қилиш, улардан халқимиз онгида миллий ғурур ва ифтихор, истиқлол ва Ватанга садоқат туйғуларини кучайтириш йўлида самарали фойдаланишдан иборатдир.

Музей фондини тўлдириш учун маҳаллий ташкилотлар билан ҳаморлик йўлга қўйиш кераклиги бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидандир. Ижтимоий ҳамкорлик музей соҳасига алоқадор ташкилотлар, қишлоқ фуқаролар йиғини, фермер хўжаликлари билан самарали йўлга қўйилса музей фондини янги экспонатлар билан бойиши айни ҳақиқатдир. Бу масала музейимизни галдаги вазифаларидан бири бўлиб, илмий тадқиқот изланишлар талаб этади.   

IV. ИЛМИЙ ФОНД  ИШЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг «Музейлар тўғрисида»ги қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган нормативуқуқий хужжатларни тасдиқлаш хақида»ги 68-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги тасарруфидаги сертификация ва компьютерлаштириш маркази ҳамда музейларни қўллаб-қувватлаш Республика “Ўзбекмузей” жамғармаси мутахассислари томонидан «SKM-muzey» ҳамда «SKM-GID» Дастури  ишлаб чиқилган эди. Бу Дастур асосида музей ашёларини ҳисобга олиш ва бошқаришни автоматлаштириш тизимига ўтилган эди.

«SKM-muzey» дастурининг асосий вазифаси Республикамиздаги барча музейлар фондидаги экспонатлар ҳаракатини назоратга олиш, маҳаллий ва хорижий кўргазмаларни ўтказиш жараёнини енгиллатиш ҳамда «SKM-GID» Дастури орқали сенсорли киосклар ёрдамида фонд захира хоналаридаги экспонатлар ҳақида қўшимча маълумотлар беришдан иборат.

Давлат каталогини яратиш жараёни мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган музейларга тоифа бериш, музей ашёлари ва коллекцияларини қайта рўйхатдан ўтказиш, музей ходимларини малакасини ошириш тадбирларини ўз ичига олади.

Ҳисобот йилида жами илмий ходимлар томонидан 2536 дона экспонатларга илмий паспортлар ёзилди. Фонддаги “Хужжатлар” ва “Археология” бўлимларига тегишли экспонатлар талаб даражасида суратга олдирилмоқда. Йил давомида «SKM-muzey» Дастурига тушириш ишлари давом этди ва 3731 дона экспонат «SKM-muzey» Дастурига киритилди. Ҳозирга қадар Дастурга туширилган экспонатлар сони 18057 донани ташкил этади.

Музейда ва музейдан ташқарида ўтказилаётган кўргазмаларда музей фондида сақланаётган экспонатлардан мавзуларни ёритишда ҳамда ёш авлодни аждодларга эҳтиром туйғуларини шакллантиришда фойдаланилмоқда. Вилоятнинг Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон, Норин, Янгиқўрғон, Косонсой туманларига уюштирилган кўчма кўргазмалар жараёнида 400 дан ортиқ экспонатлар намойиш этилди ва улар воситасида Ватан, ўлка тарихи, санъати, маданияти, археологияси, ҳунармандчилик соҳалари ҳақида илмий ходимлар томонидан маърузалар ўқилди.                           

V. ИЛМИЙ ЭКСПОЗИЦИЯ ВА КЎРГАЗМА ИШЛАРИ

 

Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейида “Соғлом бола йили”да музей илмий ходимлари томонидан музейда ва музейдан ташқарида илмий экспозиция ва кўргазма ишлари борасида бир қатор тадбирларни амалга оширдилар:

1.                  2014 йил “Соғлом бола йили” деб эълон қилингани муносабати билан йил номи акс этган музейнинг илмий кутубхонасида “Саодатли юртнинг бахтиёр фарзандлари” мавзусида 25.01.2014 йил куни бурчак ташкил этилди.

2.                  10-14 январь кунлари 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган санъат бўлими томонидан “Миллий Армия-Ўзбекистон қудрати” кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада ватан ҳимоячиларининг бу кунги олиб бораётган фаолиятлари экспонатлар, газета ва журналлари ва фотолавҳаларда ёритилди. Музейга ташриф буюрган зиёратчилар, айниқса, 150 нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар ташриф буюриб, бу кўргазмадан баҳраманд бўлдилар.

3.                  2.01.2014 йил куни Наманганлик мусаввир Пўлат Жалилов ижодига бағишланган “Табиат мўъжизалари” мавзусида адабиёт ва санъат бўлими томонидан кўргазма ташкил этилди. Кўргазма январь-февраль ойлари давомида ёшларни ўзига жалб этди ҳамда ўқувчи ёшларда ўлка табиатига ўзгача меҳр уйғотди. Кўргазма очилишида Наманган шаҳар санъат коллежи ўқитувчи ва талабалари, Ўзбекистон Республикаси Бадиий Академиясининг вилоятдаги ижодкор рассомлари, Наманган шаҳридаги 7-умумтаълим мактаби ўқувчилари жами 200 дан ортиқ ўқувчи ёшлар иштирок этди.

4.                  9 февраль Алишер Навоий таваллуд топган кунига “Навоий гулшани” мавзусида Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейида адабиёт ва санъат бўлими ҳамда маънавият сектори томонидан китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада музей хазинасидаги Алишер Навоийнинг “Хамса” асари, лавҳ, ганчкорлик стол каби ноёб экспонатлар ҳамда Навоий ҳаёти ва ижодига оид китоблар, суратлар, газета ва журналлар намомойиш этилди. Музейга ташриф буюрган зиёратчилар бу кўргазмани томоша қилиш билан бирга музейда Навоий асари сақланиши ҳамда у яшаган давр ҳақида тасаввурлар ҳосил қилдилар. Кўргазмага 200 яқин ўқувчи ёшлар ташриф буюрдилар.

5.                  14 феврал Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни муносабати билан Наманган тиббиёт коллежида 12 феврал куни “Шоҳ ва шоир” мавзусида адабиёт ва санъат бўлими, маънавият сектори ҳамкорликда кўргазма ташкил этилди. Кўргазмада Заҳириддин Муҳаммад Бобур сиймоси акс этган суратлар, Бобур асарлари, унинг ҳаёти ва қолдирган мероси ёритилган китоблар, газета ва журналлар, миниатюралар намойиш этилди.

6.                  5 март Наманган шаҳар санъат коллежи билан ҳамкорликда “Соғлом бола йили” доирасида санъат коллежининг ижодкор ўқитувчи ва талабаларининг “Ижодимиз сенга Ватан” мавзусида тасвирий санъат кўргазмаси ташкил этилди. Бу кўргазма оммалаштирилиб, “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида “Ижодимиз сенга Ватан” ва “Версинаж рассказывает о красоте Родинымақолалари чоп этилди.

7.                  Ўзбекистон Пенчак Силат федерацияси бўлими билан ҳамкорликда 5 март 2014 йил  “Соғлом бола йили” муносабати билан “Соғлом бола-Мустақил Давлат таянчи келажаги” лойиҳаси доираси “Аждодлар мероси-авлодлар анъанаси” мавзусида учрашув ташкил этилди. Учрашувга Чуст “Аждодлар мероси” вилоят фонди илмий ходимлари Ю.Исмаилов, Б.Рўзинов ҳамда музей илмий ходими Э.Мирзаалиевлар “Тарихий обидалар зиёратгоҳлар ҳақида” маърузалар қилдилар.

8.                  6 март куни мустақиллик кўргазма залида 1 март “Гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддалар билан савдо қилишга қарши кураш куни” муносабати билан “Ёшлар наркоманияга қарши” мавзусида кўргазмали тадбир ўтказилди. Кўргазма бир ой давом этди ва ундан музейга ташриф буюрган барча баҳра олиб қайтди ҳамда бу оғу қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида кенг тасаввурларга эга бўлдилар.

9.                  16 март куни маданият коллежи ўқитувчиларининг ижодлари асосида санъат бўлими томонидан музейда “Ватан мадҳи” мавзусида тасвирий санъат ҳафталиги кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазма очилишида коллежлар талабалари ва ўқитувчилари, Ўзбекистон Республикаси Бадиий Академиясининг вилоятдаги ижодкор рассомлари ва музей ходимлари иштирок этдилар. Тадбир очилишида жами 157 нафар ёшлар қатнашдилар. Музейга ташриф буюрган барча зиёратчилар кўргазмани мароқ билан томоша қилдилар.

10.              19 март куни Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи санъат кўргазмалар залида “Ватан ранглари жилоси” мавзусида Тошкентдаги наманганлик рассомларнинг ижодий кўргазмаси ташкил этилди. Унда уста кулол Мамажанов Маҳмуд, наққош Қосимов Йўлдош, ганчкор Инағомов Ҳакимжон, рассомлар Иброҳим Валихўжаев ва Бахтиёр Назаровларнинг тасвирий санъатга оид ижодларидан намуналар жойлаштирилди. Кўргазма 15 кун давом этди. Кўргазма очилишида жами 135 нафар ёшлар иштирок этди.

11.              Апрель “Халқаро қушлар куни “ муносабати билан “Қушлар парвози-ҳаёт тимсоли” мавзусида куш парваришловчилар, табиатда қушларни ўрни,  уларни асрашга йўналтирилган  кўргазма ташкил этилди.

12.              6 апрел Ўзбекистон халқ шоири Хабиб Саъдулла таваллуд куни муносабати билан “Баҳор ва шодлик куйчиси” мавзусида кўргазма ташкил этилди.

13. 1-15 апрель кунлари 9-апрель  сохибқирон Амир  Темур таваллуд куни муносабати билан “Темурийлар  ва  буюк ипак йўли”  мавзусида расмлар кўргазмаси  ташкил этилди.

14.              21-апрель куни “Халқаро рассомлар куни” муносабати билан  Наманганлик машхур  рассомлар Акмал Нур,  Бахтиёр Назаров, И.Валихўжаев  кабилар асарлари асосида “Дунё манзаралари рассомлар нигоҳида“ мавзусида кўргазма  ташкил этилди. Унинг очилиши 21-апрель куни бўлиб ўтди ва унда 200дан ортик  иштирокчи ҳозир бўлди.   

15.              1 май куни Наманган шаҳридаги 26-мактабнинг истеъдодли ёшлари томонидан ишланган ижодий расмлар асосида “Дунё манзаралари болалар нигоҳида” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Кўргазмани очилишига мактаб ва коллеж ўқувчилари таклиф этилди ва 193 нафар ёшлар иштирок этдилар.

16.              2 май куни музейнинг санъат кўргазмалар залида наманганлик машҳур рассомлар Акмал Нур, Иброхим Валихўжаев, Бахтиёр Назаровлар кабиларнинг “Дунё манзаралари рассомлар нигохида” кўргазмаси ташкил этилди ва у май ойи давомида намойиш этилади. Бу кўргазма матбуотда оммалаштирилди.

17.              18 май “Халқаро музейлар куни” муносабати билан “Музейлар- ўтмиш ва келажак кўприги”, “Музейлар тарихимиз кўзгусидир” мавзуларида бўлимлар томонидан кўргазмалар ташкил этилди.

18.              Май ойи “Музейлар ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан “Мустақиллик йилларида Наманган вилояти туманларида эришилган ютуқлар” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Унда вилоятнинг барча туманларидаги эришилган ютуқлар ва тадбиркорлик, ишлаб чиқариш ишларидан намуналар экспозицияларга жойлаштирилди.

19.              Наманганлик оташнафас шоир, ҳақиқат куйчиси Бобораҳим Машраб таваллуд куни муносабати билан “Бобораҳим Машрабнинг маънавий мероси”, “Машрабшунос олимлар” мавзуларида кўргазма ташкил этилди. Кўргазма 15 кун давом этди.

20.              1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”  муносабати билан соғлом ва маънавий баркамолликнинг Наманган вилоятида ўтказилган “Баркамол авлод - 2014” спорт мусобақасининг ва унинг ғолиблари акс этган “Ўзбекистон ифтихорлари” мавзусида   кўргазма ташкил этилди.

21.              10 июль куни “Ғурумсарой кулоллари яратган мактаб” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Тарих бўлими томонидан ташкил этилган бу кўргазмада хазинада сақланаётган Ғурумсарой кулолчилик мактаби яратган идишлар жой олди.

22.              12 август “Халқаро ёшлар куни” муносабати билан Наманган санъат коллежи “Тасвирий санъат” бўлими ўқувчиларининг ижодига бағишланган “Менинг ўлкам” деб номланган суратлар кўргазмаси ташкил этилди.

23.              13 август куни Намангандаги анъанавий “Гул байрами” олдидан “Наманган гуллар диёри” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Табиат бўлимининг залида ташкил этилган бу кўргазмага 50 дан ортиқ фотосуратлар ва 35 турли хил табиий гуллар қўйилди. Музейга ташриф буюрган зиёратчиларга гуллар туйғуси тўғрисида кенг маълумотлар берилди.

24.              15 август  куни табиат бўлимида “Экология бурчаги” ташкил қилинди. Бурчакка энциклопедик олимлардан Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Фаробийларнинг портретлари ва экологияга оид 10 дан зиёд рангли фотосуратлардан намуналар қўйилди.

25.               31 август “Қатағон қурбонларини ёд этиш куни” муносабати билан “Имконсизликда имкон топган инсонлар” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Тарих бўлими томонидан ташкил этилган бу кўргазма зиёратчиларда катта қизиқиш уйғотди.

26.              25 август куни “Мустақиллик 23 ёшда” нмоли кўргазма ташкил этилди. Мустақиллик залида ташкил этилган бу кўргазма зиёратчиларда катта таассурот қолдирди.

27.              2 сентябрь 2014 йил куни Наманганлик ранг-тасвир устаси, “Дўстлик” ордени соҳиби Эркин Азизовнинг “Она Ватан тимсоллари” номли шахсий ижодий кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазманинг очилишида Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Назиржон Ҳайиталиев Юнусалиевич ва маънавий-маърифий ишлар бўйича вилоят ҳокими ёрдамчиси Тоҳиржон Дадахонов, Наманган вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Озода Раҳмановна Усмановалар қатнашдилар. Турли мавзуларда 70 та тасвирий санъат асари кўргазмадан жой олди. Кўргазма очилишида рассомнинг оила аъзолари, вилоят рассомлари, талаба ўқувчи ёшлар ва бошқа санъат ихлосмандлари жам бўлишди. Шу куни икки мингдан ортиқ кишилар кўргазмани томоша қилдилар.

28.              3 сентябрь куни музейнинг тарих бўлимида “Наманганнинг истиқлол йилларидаги истиқболлари” мавзусида кўргазмали тадбирнинг очилиши бўлиб ўтди. Унда вилоятимизнинг 11 та туманининг Мустақиллик йилларида эришган ютуқлари акс эттирилган кўргазма намойиш қилинди. Бу кўргазмада вилоят аҳолиси, олий ўқув юртлари ҳамда коллеж ва мактабларда таълим олаётган ўқувчи ёшлардан 400 дан ортиғи иштирок этди.

29.              7 сентябрь 2014 йил куни музей хазинасидаги аждодлар мероси ва ҳунармандчилик ашёлари ёрдамида “Наманган ҳунармандлари мероси” мавзусида кўргазмали тадбир ташкил этилди. Кўргазмадан 1000 дан зиёд коллеж ва умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшлари ташриф буюриб, аждодлар меросидан баҳраманд бўлдилар.

30.              16 cентябрь “Азон қатламини ҳимоя қилиш куни” муносабати билан табиат бўлимида 12 сентябрь куни “Табиатни асрайлик” мавзусида табиат бўлими томонидан кўргазма ташкил этилди.

31.              2014 йил 21 октябрь куни мустақиллик кўргазмалар залида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан адабиёт ва санъат бўлими тарих бўлими билан ҳамкорликда “Таълим асосчилари” мавзусида кўргазма ташкил этилди.

32.              Шоир Усмон Носир таваллудининг 102 йиллигига бағишлаб шаҳардаги 7-умумтаълим мактабида Усмон Носир ҳаёти ва ижодини акс эттирувчи ва замондош ижодкорлар асарлари кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада 35 та китоб ва панолар намойиш этилди.

33.              2014йил “Соғлом бола йили” муносабати билан “Баркамол авлод тарбиячилари” мавзусида кўргазма ташкил этилди.

34.              2014 йил “Соғлом бола йили” ва 1 декабрь “Халқаро ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан “СПИД –XXI аср вабоси” мавзусида табиат бўлими томонидан кўргазмали тадбир ташкил этилди. Тадбирда вилоят ОИТС марказининг врач ёрдамчилари Н.Тўйхонов ва Х.Йўлдошевлар ҳамда Наманган тиббиёт коллежининг 36 нафар ўқувчилари, Наманган муҳандислик институти қошидаги академик лицейнинг 30 нафар ўқувчилари таклиф этилдилар.

35.              Вилоят ўлкани ўрганиш музейида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати”, “Конституция-бахтимиз пойдевори” мавзуларида ҳуқуқшунос, тарихчи, таниқли ёзувчи ва шоир иштирокида анжуман кўргазма ташкил этилди.

36.              2014 йил 5 декабрь куни “Адабиёт ва санъат” кўргазмалар залида 8 декабрь “Конституция қабул қилинган кун” га ва 2014 йил “Соғлом бола йили”га бағишлаб “Обод юртим қомуси” мавзуида Ўзбекистон Бадиий Академияси вилоят бўлими билан ҳакморилкда вилоят тасвирий санъат усталарининг кўргазма савдоси ташкил этилди. Кўргазмада 80 та тасвирий санъат ва 10 та амалий санъат асарлари қўйилди. VI.  ИЛМИЙ ОММАВИЙ ИШЛАР

 

1.                 13 январ куни мустақиллик кўргазмалар залида 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Миллий Армия-давлатимиз қудрати” мавзусида коллеж, мактаб ва ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликда учрашув ташкил этилди. Тадбирда байналминалчи жангчи Муҳаммаджон Соатов, Ҳусниддин Йўлдошевлар, Наманган шаҳридаги қурилиш ва дизайн коллежи талаба ва ўқитувчилари иштирок этди. Бу маънавий-маърифий тадбирда бугунги кун қадри ва шукроналик ҳақида кеча меҳмонлари ёшларга ўз ҳаётлари ҳақида ҳикоя қилдилар. Бу тадбирда оммавий ахборот вакиллари ҳамда "Наманган ҳақиқати" газетаси мухбирлари қатнашдилар. Тадбир телевидение ва газеталарда оммалаштирилди. Жами тадбирда 78 нафар ёшлар бўлдилар.

2.                 2014 йил учун музейда ўтказилган “Маънавият соатлари” мавзулари тайёрланган ва режа асосида “Маънавият соатлари” илмий ходимлар томонидан тайёрланган мавзуларда маърузалар, маданият янгиликлари, Қарор ва Қонунларни тарғиб этиш услубида ташкил этилмоқда.

Айниқса, Л.Аҳмадалиеванинг “Ўзбекистон республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари ва маърузаларида маънавият ва маърифат масалалари талқини”, Н.Мўминованинг “А.Навоий ва З.М.Бобурнинг маънавий мероси”, А.Азизовнинг “Соғлом фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг тиббий маданиятининг ўрни”, “Хуш келдинг Наврўз” каби мавзуларда ўқилган маърузалари ва уларда қайд этилган фактлари, ҳаётийлиги билан аҳамиятлидир.

3.                 Наманган вилоят ҳокимлигининг  12 феврал 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Музейлар фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштириш»га оид фармонларини бажариш юзасидан ишлаб чиққан тадбирлар режасига кўра  Наманган шаҳридаги олий, ўрта махсус ўқув юртлари талабаларини ҳамда мактаб ўқувчиларини музейга жалб этиш ишлари олиб борилмоқда. Вилоятнинг чекка ҳудудларидаги  коллеж ва мактабларда таълим олаётган ўқувчи ёшлар учун Норин ва Тўрақўрғон туманларига музей илмий ходимлари томонидан музейлар, сақланаётган экспонатлар ва вилоят тарихи, табиати, санъати, ватанга муҳаббат, маҳалла, аждодларга эҳтиром кабиларни ўзида мужассам этган маърузалар ўқимоқдалар.

4.                 9 феврал А.Навоийнинг таваллуд кунига бағишланган тадбир адабиёт ва санъат бўлими ҳамда маънавият сектори томонидан Наманган тиббиёт коллежи “Навоий гулшани” мавзусида кўргазмали тадбир ташкил этилди. Тадбирда илмий ходим Н.Мўминова томонидан «Алишер Навоийнинг маънавий мероси» мавзусидаги маърузаси ўқувчи ёшларда саховат, меҳр-мурувват, садоқат тушунчаларни ҳосил қилди. Навоийни эзгу ва хайрли ишлари ўқувчиларда ибрат мактабини ўташи шубҳасиз.

5.                 14 феврал музейда З.М.Бобур таваллуди муносабати билан 12 феврал куни Наманган тиббиёт коллежида «Заҳириддин Муҳаммад Бобур шоҳ ва шоир» мавзусида кўргазмали тадбир ташкил этилди. Тадбирда Наманган шаҳридаги тиббиёт коллежининг 1-2-босқич талабалари иштирок этди. Тадбир дастури, режаси, таклифномаси тайёрланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими раиси ва аъзолари ҳам иштирок этдилар.

Тадбирда ёзувчилар уюшмаси аъзолари томонидан Бобурни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди ва мутахассис тарихчилар эса З.М.Бобурни ҳаёти, шеърияти, давлат бошқарувидаги ва жаҳон тамаддунидаги ўрни ҳамда ватан тараққиётига қўшган ҳиссаси тўғрисида манбалар асосида сермазмун маърузалар қилдилар. Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. Бу тадбирда жами 550 га яқин иштирокчи ҳозир бўлган бўлса, уларни 450 нафарини ўқувчи ёшлар ташкил этади.

6.                 14 феврал куни 14 феврал  З.М.Бобур таваллуди муносабати билан «Ҳаётбахш наволар» мавзусида   адабий-бадиий кўргазмали кеча ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими раиси ва аъзолари иштирок этдилар. Талабалари ижросида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазаллари ўқилди ва Бобур шеърияти ҳақида мутахассислар фикрлари эшитилди. Бобурни куйга солинган ва қўшиққа айланган шеърлари куйланиб кечага файз киритди. Тадбирда жами 200 нафар талаба ёшлар иштирок этди.

7.                 Музей илмий ходими А.Ахунованинг нафақа ёшига етганлиги муносабати билан 26.02.2014 йил куни музейда нафақага кузатиш тадбири ташкил этилди.  Иш фаолияти давридаги ибратли ва самарали меҳнатлари таъкидланиб, ёшларга ўрнаклиги эслатилди. Музей маъмурияти ва музей касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган совғалар ҳамда маъмуриятнинг фахрий ёрлиғи топширилди. Тақдирлашдан сўнг “Бир пиёла чой” ташкил этилди.

8.                  6 март куни  1 март «Гиёхвандлик ва гиёҳванд моддалар билан савдо қилишга қарши кураш куни»  муносабати билан «Ёшлар наркоманияга қарши» мавзусида кўргазмали тадбир ташкил этилди.Тадбирга Наманган вилоят наркалогия диспансери врачи В.Нуриддинова ва И.Казанцевалар таклиф этилди. Мутахассислар томонидан  «Гиёхвандлик ва глобал муаммолар» мавзусида маъруза қилдилар. Бу мулоқот тадбирига  Наманган тиббиёт коллежи, Наманган шаҳридаги 5-7- умумтаълим мактабларида билим олаётган талаба ёшлар жалб этилди. Тадбирдан кўзланган мақсад «Соғлом бола йили» да озод ва обод ватаннинг фарзандлари баркамол ва соғлом бўлишларини таъминлаш йўлида тарғибот ишларини уюштирдилар. Инсон саломатлиги ва уни сақлаш, оғунинг иллатлари мутахассислар томонидан атрофлича ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди. Ташриф буюрган барча бу мулоқотдан мамнун қайтди.

9.                 21 март «Наврўз» байрами муносабати билан 17-18 март кунлари музей ходимларига музейда  Наврўзнинг шоҳ таоми бўлган «Сумалак» тайёрланди. Сумалак тайёрлаш учун ҳомийлар ҳисобидан 500 минг маблағ сарфланди. Барча ходимларга байрам дастурхони ёзилиб, ўзбекнинг шоҳ таоми ош  тайёрланди ва бу шарқона Янги йил байрамона кайфиятда кутиб олинди ва унга  ҳомийлар ҳисобидан 150 минг сўм маблағ сарфланиб, байрам дастурхони ташкиллаштирилди.

10.                       19.03.2014 йил куни «Наврўз удум ва анъаналари» мавзусида маънавият сектори томонидан кўргазмали тадбир ташкил этилди. Бу тадбирда Наманган шаҳридаги 13-7-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этди. Айниқса, ўқувчилар томонидан тайёрланган баҳор, Наврўз тараннум этилган куй ва қўшиқлар, рақслар кечага кўтаринкилик улашди. Тадбирда жами юздан ортиқ қатнашчи ҳозир бўлди ва уларнинг 52 нафарини ёшлар ташкил этди.

11.             26 март куни 27 март «Халқаро театр куни» муносабати билан адабиёт ва санъат бўлими томонидан «Театр – ҳаёт мактаби» мавзусида кўргазмали маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Бу кўргазмали тадбирга  Алишер Навоий номидаги мусиқали драма ва комедия театри режиссиёрлари ва  шу билан бирга эл олқишидаги Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар  Меҳрихон Абдуллаева, Ҳамидхон Маллабоевлар таклиф этилиб, улар иштирокида учрашув ташкил қилинди. Тадбирга ташриф буюрган санъат коллежи талабалари ва 7- умумтаълим мактаби ўқувчилари театрнинг машаққатли ва шу билан шарафли эканлигини таъкидлаган ҳаётий сабоқларидан баҳра олдилар. Учрашув кечаси жуда мароқли ўтди. Артистлар ижросида саҳна кўринишлари ва қўшиқлар ижро этилди.Тадбирда  90 нафардан ортиқ иштирокчи ҳозир бўлди. Иштирокчиларнинг 78 нафарини ўқувчи ёшлар ташкил этди.

12.             Наманган шаҳар халқ таълими билан музей ўртасида шартнома тузилиб, мактабларни музейга ташрифи жадвали тузилди ва музейда ҳам мктабларга масъул ходимлар бириктирилди. Бугунги кунга қадар шаҳар мактаб ўқувчилари ташриф буюриши жадвал асосида давом этмоқда.

13.             Наманган Давлат Университетининг тарих факультетининг ижтимоий-маданий фаолият йўналиши 1-босқич талабалари музейда амалиёт ўтадилар. Уларга музейнинг малакали ходимларидан Л.Ахмадалиева, Э.Қорабоев, Н.Мўминовалар раҳбарлик қилмоқдалар. 

14.             Наманган вилоятида ўтказиладиган республика миқиёсидаги уч босқичли спорт мусобақаларининг ўрта бўғин коллежи ва лицейлар ўртасидаги “Баркамол авлод” спорт мусобақаларига тайёргарлик кўришда музей илмий ходимлари Наманган Давлат Университетида таълим олаётган ижтимоий-иқтисодий ва филология факультетларида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларга таништирув ва шаҳар, туманларга экскурсиялар уюштиришга оид маълумотларни олишларида кўмаклашмоқдалар. Бу ишларга масъул маънавият сектори ходими Г.Валиева белгиланди. Унга Э.Қорабоев, Х.Валиева, Н.Хошимовлар кўмаклашадилар.

Бу тадбирлар 24.03.2014 йил кунидан бажарилмоқда. Илмий ходимларга туманлар ва шаҳарлар тарихи, саёҳат экскурсия матнлари тайёрлаш топширилди. Намуна учун Л.Ахмадалиева томонидан Учқўрғон туманига “Учқўрғон тумани бўйлаб саёҳат” экскурсовка матни тайёрланди ва ходимларга, талабаларга тарқатилди.

15.             2-Апрель  куни Наманган шахридаги  мактаб ўқувчилари ўртасида Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи  ҳовлисида “Беғубор  болаликнинг баҳорий варраклари” мавзусида  кўрик танлов ташкил этилди. Бу танловда  7-умумтаълим мактаби  ўқувчилари ғолиб бўлдилар. Танловда 60 дан ортиқ ёшлар иштирок  этдилар.

16.             6-апрель Ўзбек халқ шоири Хабиб Саъдулла  таваллуд куни муносибати билан 4 апрель куни Наманган вилояти  ҳокимлиги, Ўзбекистон республикаси ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими аъзолари, журналистлар, шоирнинг оиласи, шогирдлари иштирокида “Наманганнинг назм булбули” мавзусида кеча ташкил этилди. Тадбир телевидениеда ва матбуотда оммалаштирилди.  Кечага санъаткорлар шоир қаламига мансуб шеърларни, мухаммасларни куйлаб файз киритдилар. Шоирлар эса устозни хотирлаш баҳона шеърхонлик кечаси ташкил этиб шеърлар ўқидилар. Кечада НамДУ талаба ва ўқитувчилари, санъат коллежи ҳамда шоир таҳсил олган 5-умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар. Жами 150 дан ортиқ ёшлар қатнашдилар.

17.             9 апрел Жаҳон тарихида ўз ўринга эга, ўзбек давлатчилигида марказлашган давлат тузган давлат асосчиси соҳибқирон бобокалонимиз Амир Темур таваллуди муносабати билан музейда ва музейдан ташқарида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Музейда 8.04.2014 йил куни “Амир Темур тузукларида маънавий қадриятлар”  мавзусида учрашув кеча ташкил этилди. Унда НамДУ талаба ва ўқитувчилари, коллеж ва мактабларда таълим олаётган ўқувчилардан 78 нафари иштирок этди.

18.             21 апрел куни 21 апрел “Халқаро рассомлар куни” муносабати билан Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Бадиий Академияси билан ҳамкорликда санъат коллежи, миллий ҳунармандчилик коллежи, 5-7-умумтаълим  ўқувчилари иштирокида  “Дунё манзаралари рассомлар нигоҳида” мавзусида кўргазмалар ташкил этилди. Кўргазмада наманганлик таниқли устоз рассомлар асарлари намойишга қўйилди. Бу кўргазма очилишида 50 дан отиқ ижодкор рассомлар, 150 дан ортиқ санъатга ошуфта ёшлар қатнашдилар. Тадбирда Наманган вилоят ҳокимлигининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси Т.Дедаханов иштирок этиб, фаол ижодкорларни фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан мукофотлади.

19.             Апрел ойида “Соғлом бола йили” доирасида вилоятнинг Уйчи, Янгиқўрғон, Учқўрғон ва Косонсой туманларида “Музейнинг ноёб дурдоналари” мавзусида музейдаги экспонатлар ёрдамида кўчма музей кўргазмалари ташкил этилди. Кўргазмада 20 дан ортиқ коллеж, 100га яқин мактаб ўқувчиларига  илмий ходимлар томонидан намойишдаги экспонатлар асосидаги экспозициялар орқали эксскурсиялар ташкил этилди.

20.             6 май куни 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Унутилмас жасоратлар” мавзусида кўргазма ва “Инсон азиз-хотира муқаддас” мавзусида эса Наманган шаҳридаги тиббиёт ва дизайн коллежи ва 7-умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашувда II-жахон уруши иштирокчиси 93 ёшли Қурбонтой Назаров, уруш ва меҳнат фахрийси Обиджон Тошбоев, байналминалчи жангчи Бахтиёр Бобохоновлар билан уруш ва тинчлик мавзусида мулоқот бўлиб ўтди. Бугунги Ўзбекистондаги тинчлик, шу тинчлик учун жон фидо этган матонатли юртдошларимиз хотираси эсланди. Тадбирда спорт федерацияси спортчиларининг манзарали чиқишлари ташкил этилди. Уруш тўғрисида шеърлар, Она Ватан куйланди. Бу тадбирда 200 га яқин ўқувчи ёшлар иштирок этди ва у вилоят телевидениеси ва матбуотида оммалаштирилди.

21.             7 май куни “Музейлар ойлиги” доирасида ўқувчи ёшлар билан ёзувчи ва шоирлар ўртасида учрашув ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар Уюшмасининг Наманган вилоятида фаолият юритаётган элга манзур ҳикоялар ва қиссалар муаллифлари Лобар Рустамова, журналист Рислиқхон Мажнунова ҳамда шоир Носир Аббос (Н.Деҳқонов)лар иштирокида мушоира тарзида учрашув ташкил этилди. Тадбир иштирокчиси бўлган ёшлар ўтмишдаги аждодлар ҳаёти, ибратли ишлари акс эттирилган асарлардаги моҳият билан муаллифларни фикрларини эшитдилар. Тадбир иштирокчиларида Ватанга садоқат, ватанпарварлик, юртга содиқлик, Ватан қадри каби туйғулар шакллантирилишига ҳисса қўшилди.

22.                      Музей хазина фонди бўлимларидаги экспонатлар ёрдамида “Аждодлар мероси-улкан хазина”, “Мустақиллик-миллий ғуруримиз” мавзуларида вилоятнинг чекка туманлари ҳисобланган Косонсой ва Янгиқўрғон туманларида кўчма музей кўргазмалар ташкил этилмоқда. Бугунги кунгача туманлардаги 25 та коллеж ва 98 та мактаб ўқувчиларига намунали экскурсия хизмати ташкил этилди.

23.             Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейида Наманган шаҳар халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчиларни музейга ташрифи жадвали тузилиб, шу асосида Наманган шаҳридаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчиларига хизмат кўрсатилмоқда. 1-11 май кунлари давомида Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейига ўвучи ёшларни жалб этиш ишлари қизғин давом эттирилиб,  жами 6880 нафар зиёратчиларга хизмат кўрсатилди. Шундан 700 нафар ёшларга бепул хизмат кўрсатилди ва музей хисоб рақамига 2.358.000 сўм маблағ кирим қилинди.

24.             2014 йил Соғлом бола йили” ва 18 май “Халқаро музейлар куни”габағишлаб, “Музейлар-тарихий манбаалар хазинаси” мавзусида кўргазма ва “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди. Шу куни 1251 нафар ёшларга бепул хизмат кўрсатилди.

25. 18 май “Халқаро музейлар куни”муносабати билан музей ходимлари  учун 18 май куни Косонсой туманинг “Нуроний” дам олиш масканида касб байрамини нишонладилар. Бу байрам кечасига Ўзбекистон республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги меҳмонлари ва Наманган вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Усманова, Косонсой туман маданият ва спорт бўлими мудири Х.Қудратовалар ташриф буюриб, фаол ходимларни ташаккурнома ва фахрий ёрлиғи билан тақдирладилар. Кечага санъаткорлар куй, қўшиқлари билан кўтаринкилик ва файз киритдилар.

26. 23 май куни наманган вилоят ва шаҳар “Камолот” ЁИҲнинг фаол йигит-қизлари иштирокида “Музей- мозий кўприги” мавзусида экскурсия ташкил этилиб, фаоллардан 56нафари  музей кўргазма залларини саёҳат қилдилар.

27. НамДУ билан ҳамкорликда Машрабхонлик ва “Китоблар байрами” ташкил этилди ва НамДУ мажлислар залида бўлиб ўтди. Унда музей директори И.Юсупов “Баркамол авлод камолотида Машраб ғазалларининг аҳамияти ва китобларни ўрни”мавзусидаги  маърузаси билан қатнашди.

28. “Музейлар ойлиги” доирасида 19.03.2014 йилдаги 01-11-08-1187-сонли Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлигининг топшириқ хати асосида Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейида 30.05.2014 йилда 22-сонли маъмурий буйруқ чиқарилди ва унга асосан 1 майдан 31 май кунигача вилоятдаги ногирон, кам таъминланган оила фарзандларига ҳамда боқувчисини йўқотган болаларга бепул хизмат кўрсатиш ишлари белгиланди  ой давомида 3000 нафардан зиёд  ёшларга бепул хизмат кўрсатилди.

29.             Феврал- май ойларида “Соғлом бола йили” доирасида вилоятнинг Уйчи, Янгиқўрғон, Учқўрғон ва Косонсой туманларида “Музейнинг ноёб дурдоналари” мавзусида музейдаги экспонатлар ёрдамида кўчма музей кўргазмалари ташкил этилди. Кўргазмада 30 дан ортиқ коллеж, 200 дан ортиқ мактаб ўқувчиларига  илмий ходимлар томонидан намойишдаги экспонатлар асосидаги экспозициялар орқали эксскурсиялар ташкил этилди.

30.             5 июль куни “Бутунжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан “Экология ва саломатлик” мавзусида кўргазмали тадбир ўтказилди. Табиат бўлими томонидан ўтказилган бу тадбирга 30 дан ортиқ экспонат кўргазмага қўйилди. Тадбирга Наманган шаҳар 1-тиббиёт коллежи ўқувчилари ва музей қошидаги “Ёш экологлар” тўгараги аъзолари таклиф этилди. Тадбирни бўлим катта илмий ходими Ю.Исақов олиб борди. Музей катта илмий ходими Э.Қорабоев барча саволларга жавоб берди. 

31.             25 август куни “Қатағон қурбонларини ёд этиш куни” муносабати билан “Истиқлолни орзу қилганган” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Адабиёт ва санъат бўлими томонидан ташкил этилган бу тадбирни тарих фанлари номзоди, доцент Э.Мирзаалиев олиб борди ва саволларга жавоб берди. Тадбирда музей жамоаси иштирок этишди.

32.             4 сентябрь 2014 йил куни “Музейлар ҳафталиги” доирасида “Гўзаллик билан учрашув” мавзусида вилоятимиз рассомлари, академик Асқарбек Акпаров, Алижон Турдиалиев, Ҳакимжон Ризаевлар билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда Наманган Давлат Университети, санъат коллежи, қурилиш ва дизайн коллежи талабаларидан иборат 150 дан зиёд ёшлар ҳозир бўлдилар. Шу куни музейга жами 3490 нафар томошабин ташриф буюрди.

33.             5 сентябрь 2014 йил куни вилоятимиз шоир ва ёзувчилари Муҳаммад Мирзо, Жамолиддин Муслим, Боқий Мирзо, Лутфилло Маҳмуд, Носир Аббос, Исоқжон Нишоновлар билан учрашув бўлди. “Она юрт мадҳи” деб номланган бу тадбирда Наманган Давлат Университети талабалари, 7-мактаб ўқувчи ёшлари қатнашдилар. Жами 150 нафар талаба ёшлар иштирок этди. Шу куни жами 1669 нафар ўқувчи ёшлар ва аҳоли вакиллари ташриф буюрдилар.

34.             6 сентябрь 2014 йил куни Наманган вилоят Алишер Навоий номидаги мусиқали драма ва комедия театри артисткалари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Карима Расулова, Азиза Каримова, Меҳри Абдуллаева, актёр Маҳмуджон Мусабоевлар билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда НамДУ, алоқа ва транспорт, юридик, енгил саноат, дизайн ва қурилиш каби коллежлар талабалари, жами 300 дан зиёд талаба ёшлар ҳозир бўлдилар. Шу куни жами 891 нафар вилоят  аҳли ташриф буюрди.

35.             7 сентябрь 2014 йил куни музей хазинасидаги аждодлар мероси ва ҳунармандчилик ашёлари ёрдамида “Наманган ҳунармандлари мероси” мавзусида кўргазмали тадбир ташкил этилди. Кўргазмадан 1000 дан зиёд коллеж ва умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшлари ташриф буюриб, аждодлар меросидан баҳраманд бўлдилар.

36.             2-8 сентябрь 2014 йил кунлари “Музейлар ҳафталиги” давомида маънавий-маърифий тадбирлардан ташқари қуйидаги жадвалда кўрсатилган кўрсаткичларда ўқувчи ёшлар музейга ташриф буюрдилар:

 

Кунлар

Ташрифчилар сони

1

2.09.2014й

2070

2

3.09.2014 й

1539

3

4.09.2014 й

3490

5

5.09.2014 й

1669

6

6.09.2014 й

891

7

7.09.2014 й

735

8

8.09.2014 й

994

 

Жами

9946

37.                      16 сентябрь “Азон қатламини ҳимоя қилиш куни” мунсоабати билан табиат бўлимида 12 сентябрь куни “Табиатни асрайлик” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда қурилиш ва дизайн коллежи ўқувчиларини 30 нафари, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходими А.Сиддиқов ва музей ходимлари иштирок этди. 

38.        1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан 28 сентябрь 2014 йил куни 7 умумтаълим мактабида “Устозлар инсон қалби маъморларидир” мавзусидаги тарих бўлими томонидан кўргазмали тадбир ташкил этилди. Тадбирга кекса устозлардан М.Қамбарова ва О.Исмаиловлар таклиф этилди. бу тадбирда жами 80 нафар иштирокчи хозир бўлди. Улардан 67 нафари ўқувчи ёшлардир.

39.             2014 йил 21 октябрь куни адабиёт ва санъат бўлими томонидан музейдан ташқарида шаҳардаги 7-умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда “Тил халқ бойлиги” мавзусида 21 октябрь ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 25 йиллигига бағишлаб кўргазмали тадбир, давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда мактаб ўқитувчилари ва 5-7 синфларнинг 92 нафар ўқувчилари иштирок этди.

40.             2014 йил 23 октябрь куни вилоятга ташриф буюрган Индонезиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Асручин ва бошқа элчихона ходимларидан иборат гуруҳга илмий ходим Д.Аҳмедова вилоятнинг диққатга сазовор жойларига илмий экскурсия ташкил этди ва инглиз тилида экскурсия ўқиди ва таржимонлик қилди.

41.             13 ноябр куни “Мулла Қирғиз мадрасаси ва ёшлар” мавзусида музейдан ташқарида тарих бўлими томонидан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирга юридик, санъат коллежи талабалари жалб этилди.

42.             16 ноябрь 2014 йил куни тарих бўлими томонидан юридик коллежи билан ҳамкорликда “Ёшларни эстетик руҳда тарбиялашда музейларнинг ўрни” мавзусида тадбир ташкил этилди.

43.             2014 йил 18 ноябрь куни шаҳардаги 7-умумтаълим мактабида шоир Усмон Носир таваллудининг 102 йиллигига бағишлаб “Наманганлик Пушкин” мавзуида кўргазмали адабий-бадиий тадбир ташкил этилди. Тадбирда музей ходимлари, мактаб ўқитувчилари ва 100 га яқин ўқувчилар иштирок этдилар.

44.             26 ноябрь 2014 йил куни мустақиллик кўргазмалар залида Конституциянинг 22 йиллигига бағишлаб тарих бўлими томонидан “Конституция ва ёшларга берилган имкониятлар” мавзусида кўргазмали тадбир ташкил этилди. Унда вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари О.Усманова, музей катта илмий ходими Э.Қорабоев, адабиётшунос олим А.Убайдуллоҳ маърузалари билан қатнашдилар.

45.             3 декабрь 2014 йил куни 8 декабрь Конституция куни муносабати билан адабиёт ва санъат бўлими, маънавият сектори 7-умумтаълим мактабининг 5-а-5 д синфлари билан ҳамкорликда “Моддаларга сингган ёғдулар” мавзуида адабий-бадиий тадбир ўзтказилди. Тадбирда адабиёт ва санъат ва маънавият бўлими илмий ходимлари, ўқитувчи, ўқувчилар иштирок этдилар. Жами 200 га яқин киши қатнашди.

46.             4 декабрь 2014 йил куни 8 декабрь Конституция куни муносабати билан тарих бўлими ва маънавият сектори томонидан Наманган юридик коллежи ҳамда Наманган шаҳар ўрта махсус ислом билим юрти билан ҳамкорликда Наманган шаҳридаги Отауллихон тўра меъморий ёдгорлиги мажмуасида “Конституция ҳамда фуқароларнинг бурч ва ҳуқуқлари” мавзусида тадбир ташкил этилди. тадбирда жами 122 киши қатнашди.

47.                5 декабрь 2014 йил табиат ва тарих бўлими билан ҳамкорликда “Қомусимиз бахтимиз” мавзусида Наманган муҳандислик педагогика институти қошидаги 1-академик лицей билан ҳамкорликда мулоқот ташкил этилди. 

VII.  МУЗЕЙНИ ОММАЛАШТИРИШ. АХБОРОТ ВА РЕКЛАМА.

Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи ходимлари рекламанинг кучини яхши тушунишади. Маҳаллий, вилоят ва Республика рўзномаларида, журналларида, телевидениеда турли мавзуларда маъруза, илмий-оммабоп мақолалар билан чиқибгина қолмай, рисола ва буклетлар, илмий-оммабоп ҳужжатли фильмлар яратишда ҳам фаол қатнашдилар. Шу билан бирга вилоят ва Республика телевидениелари ходимлари билан мунтазам алоқадалар.

Музейда ўтадиган тадбирларни қизиқарли ўтказиш ва ташриф буюрувчиларни жалб этиш учун янгиликлардан ташқари махсус воқеаларни ташкил қилишга ҳаракат қиламиз. Махсус воқеа музей ва унинг атрофидаги зерикарли, кўникилган ҳаёт маромини бузиши, жамоатчилик учун воқега айланиши лозим. Масалан, тақдимотлар, очилиш  маросимлари, очиқ эшиклар куни, юбилейлар, конференциялар, давра суҳбатлари, учрашувлар ва ҳоказо. Албатта ҳар бир шундай тадбирларимизда оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик ҳам иштирок этади. Махсус воқеа эса олинган таассуротларни бевосита ифодалаш, эркин фикр алмашиш, янги ҳамкорлик топиш ва бир вақтнинг ўзида реклама қилиш имкониятидир.

Наманган вилоят телевидениеси тадбирларимизни доимий ҳамкори бўлиб, ҳамюртларимиз ҳар бир анжуманимиздан хабардор бўлишади. “Бугуннинг гапи” телешоуси, “Беқасам”, “Тақинчоқлар”, “Наманган вилоят музейи”, “Рўмолча”, “Наманган ҳунармандчилиги”, “Кандакорлик”, “Чимилдиқ” каби кўрсатувлар музейни оммалаштиришга хизмат қилмоқда. Тадбирларда вилоят тарихи, адабиёти, санъати ва ноёб экспонатлари тўғрисида илмий ходимлар томонидан илмий мақолалар, илмий маърузалар, таклифнома, дастур, афишалар, буклетлар тайёрланиб шу асосда тадбирлар ўтказилмоқда.  

VIII. ХИЗМАТ  САФАРЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги томонидан Ўзбекистон Давлат санъат музейида ташкил этилган хатловга 19.03.2014 йил куни музей таржимони Д.Аҳмедова бир ой хизмат сафарига юборилди.

Наманган вилоят Ҳокимининг тадбир-режасига кўра Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон, Норин, Янгиқўрғон, Косонсой туманларида кўчма кўргазмалари ташкил этилди. Унда музей илмий ходимлари “Музей тарихий ёдгорликлар маскани”, “Мустақиллик-миллий ғуруримиз”, “Фарзанд тарбиясида музейларни ўрни”, “Аждодлар мероси маскани” каби мавзуларда музей, вилоят тарихи, табиати, этнографияси, санъатини ифодаловчи экспонатлар ёрдамида ўсиб келаётган ёшларга Ватан туйғуси, унинг муқаддаслиги, аждодларга эҳтиром, фахр ва ифтихор туйғуларини шакллантиришда ранг-баранг маърузалар орқали тушунчалар бердилар.

Мактаб ўқувчилари ва коллеж талабалари аждодлар мероси бўлган мисгарлик, каштачилик, ёғочсозликка оид ҳунармандчиликнинг аждодлар бунёд этган ноёб дурдоналарини ўз кўзлари билан кўриб, кенг тасаввурларга эга бўлдилар.

Февраль-март ойларида Наманган муҳандислик технология институтида ташкил этилаётган “Институт тарихи” музейини ташкил этишда музей илмий ходимлари Э.Қорабоев, Э.Мирзаалиев, Н.Мўминовалар услубий ёрдам учун 18-19 март кунлари хизмат сафарида бўлдилар.

Тўрақўрғон тумани ҳокими ўринбосари хати асосида Тўрақўрғон тумани “Хотира ва қадрлаш” халқ музейига услубий ёрдам кўрсатиш учун музейнинг тажрибали ходимларидан Э.Қорабоев ва А.Азизовлар 15-16-24 март кунлари илмий хизмат сафарида бўлдилар. Бу сафарда улар томонидан музейни қайта жиҳозлаш ва жиҳозлаш учун режа ҳамда унинг илмий концепциялари ишлаб чиқилди. Ҳозирда бу концепция асосида жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда  ҳамда улар мунтазам услубий маслаҳатлар бердилар.

Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи директор ўринбосари А.Азизов 6-8 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги “Ипак йўли туризми” 20-юбилей Тошкент халқаро туристик ярмаркасини ташкилий жиҳатдан юқори даражада ўтказилишини таъминлаш тўғрисида” ги 546-ф-сонли фармойишини ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлди.

IХ. МУЗЕЙНИНГ  МАЪМУРИЙ  ХЎЖАЛИК  ИШЛАРИ

2014 йил «Соғлом бола йили» муносабати билан Наманган вилоят ҳокимлигининг тадбирлар режасига асосан вилоятимизнинг музейга узок туманларга кўчма кўргазмалар уюштирилди. Жумладан 2014 йил  якуни буйича  вилоятнинг Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон, Норин, Янгиқўрғон, Косонсой туманларида кўчма кўргазма ташкил этилди.

 

2013 йилдаги тушумлар

Номи

Жами зиёратчи

Пуллик

Бепул

Суммаси

1

Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи

41884

35216

6668

17.365.000

2

Косонсой ўлкашунослик музейи (филиал)

2256

940

1316

478.900

3

Кўчма кўргазма

49458

37424

1234

14.502.200

4

Ижарадан тушган маблағ

-

-

-

2.746.900

Жами

93598

73580

20018

35.093.500

 

2014 йилдаги тушумлар

Номи

Жами зиёратчи

Пуллик

Бепул

Суммаси

1

Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи

59274

26931

32343

13.009.100

2

Косонсой ўлкашунослик музейи (филиал)

1986

900

1086

280.500

3

Кўчма кўргазма

46714

38781

7933

15.639.500

4

Ижарадан тушган маблағ

-

-

-

2.967.600

Жами

107974

66612

41362

32.512.600

Ҳомий томонидан

-

-

-

15.000.000

 

2014 йилда ташкил этилган тадбирлар

Тадбирлар

Йили

Сони

Йили

Сони

1

Ўтказилган тадбирлар

2013

82

2014

85

2

Кўчма кўргазмаларда

2013

95

2014

99

3

Музейдан ташқарида

2013

9

2014

13

Музейда 3 та тўгараклар бўлиб, 43 та қатнашчиси бор.

2013 йилда музейдаги экспонатлар сони 55022 дона бўлиб, 165 та янги экспонат қабул қилинган, 2014 йилда эса 55774 донага етди. Музей хазинаси бу йил 752 та экспонат билан бойиди.

Музей илмий ходимлари томонидан 2013 йилда 55 та мақола, 2 та рисола, 2014 йилда 61 та мақола, 6 та рисола чоп этилди.

2014 йилда Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейига маҳаллий бюджетдан 487113.0 минг сўм маблағ ажратилиб, ушбу маблағдан 1-гурух ҳаражатларига 309008.0 минг сўм, 2-гурух ҳаражатларига 84891.0 минг сўм, 4-гурух ҳаражатлари 93214.0 минг сўм сарфланиб, жумладан 1500.0 минг сўм сафар харажати учун, 5359.0 минг сўм коммунал туловлар учун, 81000.0 минг сўм жорий таъмир ишлари учун, 2480.0 минг сўм, хўжалик инвентарлари ва қоғоз учун, 875.0 минг сўм адлока ва интернет хизмати учун, 2000.0 минг сўм даврий нашрларга обуна учун сарфланди. Жорий таъмирлаш учун ажратилган 81000.0 минг сўм маблағдан 1000.0 минг сўм оргтехника таъмири учун, 80000.0 минг сўм музей ташқи фасадини жорий таъмирлаб, гранит билан копланди.

Ривожлантириш жамғармаси хисоб рақамига 2014 йил давомида зиёратчиларга хизмат кўрсатишдан 30104.1 минг сум, 15000.0 минг сум хомийлар хисобидан, 3924.0 минг сум бўш турган хоналарни ижарага беришдан, 728.8 минг сўм  ортиқча олинган маблағни қайтарилиши хисобига, жами 49765.9 минг сўм маблағ музей ривожлантириш жамғармасига кирим қилинди.

Ушбу топилган маблағдан ходимларни моддий рағбатлантиришга 15015.4 минг сўм, 4187.0 минг сўм ажратмага, 1051.1 минг сўм, кредитор карзни коплашга 1772.0 минг сўм, 18685.1 минг сум 1-кават деразаларини акфага алмаштиришда, қурилиш лойиха смета ишлари ва экспертиза харажатлари учун, 4918.5 минг сўм моддий техник базани ривожлантиришга сарфланди.

Жорий йилда Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи ва унинг филиали билан ҳисобланганда жами 104392 зиёратчиларга хизмат кўрсатилиб, шундан Косонсой тумани халқ музейида 1986 зиёратчиларга, Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейида  55692 зиёратчига хизмат кўрсатган бўлса, ташкил этилган кўчма кўргазмаларда  46714 ўқувчи ёшларга  хизмат кўрсатилди.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси хисоб рақамида йил бошига 1055,9 маблағ бўлиб, ишловчи пенсионерларга 13962,7 минг сўм маблағ олиниб, 15018,6 минг сўм ишловчи пенсионерларга берилди. Йил якуни бўйича пенсия жамғармаси хисоб рақамидан маблағ қолмади.      

Наманган вилоят ўлкани

ўрганиш музейи директори:                      И.Ю.Юсупов