Кўчиб юрувчи музей

Кўчиб юрувчи музей

Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида ташкил этилган “Музейнинг-ноёб дурдоналари” номли кўчма кўргазмаси

ХИСОБОТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг музейлар фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштиришга оид Фармонлари ижроси доирасида вилоятдаги олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талаба-ёшлари, мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари, маҳалла аҳолиси ва ёшлари, корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларини    аждодларимизнинг бой мероси, юртимизнинг кўп йиллик тарихи билан таништириш, уларда халқимизнинг моддий ва маданий меросларидан фахрланиш хиссини шакллантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ- 3160 сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги 975-сонли Қарорига оид маънавий-маърифий ишларни янада кучайтиришда вилоятдаги музей муассасалари имкониятларидан кенг фойдаланишни амалга ошириш юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан.2018 йил 29 январ куни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва техналогияларни қўллаб-қувватлаш йили” вазифаларидан келиб чиқиб, тадбирлар режасини ишлаб чиқилди.

            Ушбу тадбир режага муофиқ Янгиқўрғон туманида “Музейнинг-ноёб дурдоналари” номли кўчма кўргазмаси ташкил этилди.Кўргазмада музейнинг 200 дан ортиқ экспонатлари намойиш этилмоқда. Кўргазмага ташриф буюрган зиёратчилар айниқса ёш авлодга вилоятимиз ва Янгиқўрғон тумани тарихи, маданияти хамда табиати тўғрисида музейнинг илмий ходимлари томонидан тушунчалар берилмоқда.

            Кўргазма хозирги кунда хам давом этмоқда.