Музей кутубхонаси

Музей кутубхонаси

Китоблар олами инсониятнинг нафақат маънавий-маърифий қарашлари, балки онгу тафаккурини, дилдаги эзгу хислатларини, яхшиликка ёндошган фикру ойларини, орзу-умидларини бирлаштириб, ҳаёт майдонининг энг юксак чўққисига чорлаб турадиган порлоқ машъалага ўхшайди. Унинг ҳар бир саҳифаси изланишга, интилишга янгиликлар яратишга чорлайди.

Китоблар - инсон тафаккурининг ёрқин машъалидир. Китоб миллионлаб кишиларнинг дунёқарашини шакллантиришда, уларни ўз она диёрларини севиш, ардоқлаш билан жамиятнинг тарихий тараққиётини тўғри тушунишда ақлий ва ғоявий қуролдир. Бу борада кутубхоналарнинг алоҳида хизматлари таҳсинга таъкидлаш жоиздир

Қарийб 50 йилдан бўён инсонларга эзгу мақсадларни ахоли қатламига кенг қамровли ва сифатли хизмат кўрсатиб келаётган муқаддас даргоҳ ҳисобланади.

Бугунги Наманган вилоят ўлкани ўрганиш музейи кутубхонасида 2500 дан ортиқ нусхадаги адабиётлар сақланмоқда.

Улар фонднинг барча соҳалари бўйича илмий-оммабоп нашрлар, ижтимоий-сиёсий китоблар, газета, энциклопедия ва луғатлардан иборат.   

Кутубхона чиройли безатилган. Зиё масканининг деворларидаги кўргазмалар ўқувчиларнинг келажак орзуларини амалга оширишда муҳим таълимий ва тарбиявий аҳамият касб этмоқда.