Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи

ЭЛЕКТРОН ХИСОБЛАШ МАШИНАЛАР ТАРИХИ

Ҳисоблаш ишларининг тарихи одамзод пайдо бўлишидан бошланади. Ер юзидаги энг биринчи ҳисоблаш асбоби ибтидоий одамларнинг бармоқлари эди.

Қўл ва оёқ бармоқлари ибтидоий “ҳисоблаш воситаси” вазифасини ўтаган. Бинобарин, ўша қадим замонлардаёқ ҳисоблашнинг энг биринчи ва энг оддий усули-бармоқ ҳисоби пайдо бўлган. У қадимий қабилаларда ҳисобни 20 гача олиб боришни таъминлаган. Ҳисоблашнинг бу усулида бир қўл бармоқлари “беш” ни, икки қўл бармоқлари “10”ни, қўл ва оёқ бармоқлари биргаликда “20” ни билдирган.

Батафсил...